Дунё миллиардерларининг бойлиги бир кунда 37 млрд долларга камайди

Дунё миллиардерларининг бойлиги бир кунда 37 млрд долларга камайди

27 ноябрь куни дунёнинг энг бадавлат миллиардерларининг умумий бойлиги 37,1 млрд долларга камайди. Бу Forbes Real-Time рейтингида акс этмоқда.

  • Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск: минус 7,9 млрд доллар, бойлиги — 282,4 млрд доллар;
  • Amazon асосчиси Жефф Безос: минус 3,8 млрд доллар, бойлиги — 201,6 млрд доллар;
  • Louis Vuitton ва Dior эгаси Арно Бернар: минус 9 млрд доллар, бойлиги — 189,4 млрд доллар;
  • Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс: минус 2,1 млрд доллар, бойлиги — 137,4 млрд доллар;
  • Oracle асосчиси Ларри Элиссон: минус 1,9 млрд доллар, бойлиги — 125,6 млрд доллар;
  • Google ҳаммуассиси Ларри Пейж: минус 3,1 млрд доллар, бойлиги — 121,7 млрд доллар;
  • Facebook асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг: минус 2,8 млрд доллар, бойлиги — 119,2 млрд доллар;
  • Google ҳаммуассиси Сергей Брин: минус 3 млрд доллар, бойлиги — 117,3 млрд доллар;
  • Microsoft собиқ раҳбари Стив Балмер: минус 2,2 млрд доллар, бойлиги — 104,1 млрд доллар;
  • Инвестор Уоррен Баффет: минус 1,3 млрд доллар, бойлиги — 103,2 млрд доллар.

Жума Америка фонд бозори учун энг ёмон кун бўлди. Коронавируснинг янги штамми аниқлангани сабабли инвесторлар активларини жадал сотишга киришди.

Brent оусумидаги нефть нархи ҳам 10 фоиздан ортиқроққа арзонлаб, бир баррели 73 доллардан пастроқ нархда бўлди.

ЖССТ маълумотига кўра, B.1.1.529 штамми илк марта 24 ноябрь куни ЖАРда аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур штаммда кўплаб мутациялар бўлиб, уларнинг айримлари хавотирга солади.

Ушбу штамм билан боғлиқ ҳолатлар Европадаги мамлакатларда ҳам қайд этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!