Рус файласуфи ва жамоат арбоби Александр Дугин Россия ва Эрон Иттифоқ давлатини тузишни ҳамда "Дажжол сивилизациясига қарши биргаликда курашишни" таклиф этди.
"Россия-Эрон Иттифоқ Давлатини ташкил этиш авангард ғоя ҳисобланади. Бу бизнинг геосиёсий салоҳиятларимизни шунчаки қўшиш эмас, балки уларни кўпайтириш бўларди. Аслида, бундай қадам янги глобал супердавлатни тезкорлик билан мустаҳкамлаган бўлар эди. Бу Эронга ишончли ядровий ҳимоя, Арктикага ва шимоли-шарқий Евросиёнинг бепоён кенгликларига чиқиш имконини берарди. Россияга эса Ҳинд океанидаги ҳарбий-денгиз базаларини, шиа дунёсининг қудратини, Яқин Шарқ муаммоларида фаол иштирок этиш учун плацдармни ва Марказий Осиёда гегемонликни таъминлаган бўларди..."
Янги Россия-Эрон давлатининг шимоли православ бўлади. Жануби шиаларга тегишли. Ва биз биргаликда Дажжол сивилизациясига қарши кураш олиб борамиз," - деди Дугин.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони ва Украинанинг Буюк Британиядаги амалдаги элчиси Валерий Залужний Украина армияси ҳарбий амалиётларни давом эттириш учун одамларнинг кескин танқислигини бошдан кечираётганини айтди.
Украина ютуқлари ҳақидаги хабарлар шуни кўрсатадики, Киев кучлари АҚШнинг Россияга қарши курашни қўллаб-қувватлаши сусайиши тўғрисидаги мунозараларнинг жанг майдонига тезкор таъсир кўрсатишига йўл қўймаган.
Сурия хавфсизлик кучлари ва собиқ президент Башар ал-Ассад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар фонида Латакия вилояти Ички хавфсизлик бошқармаси жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 га қадар комендантлик соати жорий қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи, дастлаб, болаларга бақиргани, сўнгра улардан бир нечтасининг бошига ургани ва силтаганини кўриш мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, президентнинг гаровга олиш ишлари бўйича вакили Родни Беҳлер томонидан ташкиллаштирилган учрашувлар сўнгги ҳафталарда Доҳада бўлиб ўтган.
Россия телеграм-каналлари хабар беришича, постсовет ҳудудидаги энг машҳур Киллердан бири, Россия колониясида жазо муддатини ўтаётган 58 ёшли Лёша-солдат лақабли Алексей Шерстобитов Украинага урушга бориш истагини билдирган.