Дориларни қачон ичган фойдали?

Дориларни қачон ичган фойдали?

Ҳар бир дорини ўзига мос ичиш пайти бор ва айнан шу вақтда дорини ичиш дори самарадорлигини оширади. Агар сиз шифокар ёзган рецептдаги ёзуларга тушунмай дорини қачон ичишни билмаётган бўлсангиз қуйидаги маълумотлар сизга ёрдам беради. НАҲОРГА
Бу эрталабки нонуштадан 20-40 дақиқа аввал дегани. Куннинг бу қисмида юрак препаратлари жуда самаралидир. 

ОВҚАТДАН ОЛДИН
Дориларни нонушта, тушлик, кечки овқатдан 30-40 дақиқа аввал қабул қилиш керак. 

ОВҚАТДАН КEЙИН
Кўплаб терапевтик хасталикларни даволашда самарадорлиги юқори бўлиши учун шифокорлар дориларни овқатдан 2 соат ўтгач ичиш тавсия қилишади. 

ОВҚАТЛАНИБ БЎЛГАН ЗАҲОТИ
Дорини овқатланиб бўлган заҳоти ичиш фақатгина ошқозон шиллиқ қаватини таъсирлантириши мумкин бўлган дорилар, яъни оғриқ қолдирувчи ва ўт ҳайдовчи дорилар тавсия қилинади. 

ОВҚАТЛАНИШ ВАҚТИДА
Ошқозонда меъда шираси юқори бўлади, бу эса дориларнинг тез сўрилишига замин яратади. Шунинг учун ҳам овқат вақтида ичиш учун фақатгина ошқозон меъда фаолиятини оширувчи, ҳазм қилдирувчи, ич сурувчи ва пешоб ҳайдовчи дорилар буюрилади. 

ОВҚАТЛАНИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ДОРИЛАР
Бронхолитик, мияда қон айланишни яхшловчи дорилар антибиотиклар буюрилган тартиб ва буюрилган вақтда ичилади. 

УЙҚУДАН ЯРИМ СОАТ ОЛДИН
Бунда ухлатувчи, юрак касалликлари ва аллергияга қарши дорилар ҳамда ошқозон ярасини даволашга мўлжалланган дорилар тавсия қилинади.. 

Шифокор дорини 3 махал ёзиб берган бўлса, унда сиз дорини эрталаб,туш ва кечқурун ичасиз. Агар дори ичишни 1-2 соатга эсдан чиқарган бўсангиз, қўрқмасдан ичишингиз мумкин. Аммо орадан бундан кўп вақт ўтган бўлса, яхшиси, кейинги дори ичиш вақтини кутиш ва одатдагидек давом эттириш керак. Лекин бу ҳолат бошқа такрорламаслигига аҳамият беринг.

УНУТМАНГ
Ёдингиздан кўтарилган дорини кейинги қабулда 2 баробар қабул қилиш мумкин эмас. Бу акс таъсирларга олиб келади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!