АҚШ президенти бу ҳақда Аir Force One самолётида журналистлар билан мулоқотда маълум қилди.
"Менимча, биз уни қўлга киритамиз. Оролда яшовчи 56 минг аҳоли биз билан бўлишни хоҳлайди. Дания нима учун бу ерга даъво қилаётганини билмайман, аммо агар улар бунга йўл қўймасалар, бу нодўстона қадам бўлади. Чунки бу дунёда эркинликни ҳимоя қилиш учун зарур", — дея таъкидлади Трамп.
АҚШ президенти Гренландияни сотиб олиш масаласини илк марта 2019 йилда, ўзининг биринчи президентлик муддатида кўтарган эди. У Қўшма Штатларнинг орол устидан назорати халқаро хавфсизлик учун "мутлақ зарурият" эканини айтмоқда.
"Менимча, Гренландияни биз қўлга киритамиз, чунки гап дунёнинг эркинлиги масаласи ҳақида кетмоқда. Бу масалани Қўшма Штатларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бундан ташқари, биз эркинликни таъминлай оладиган ягона мамлакатмиз. Дания бунга қодир эмас", — дея қўшимча қилди Доналд Трамп.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фармонга кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади
“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.
Пуерто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинган, улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари бор.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.