Дон битими 120 кунга узайтирилади

Дон битими 120 кунга узайтирилади

Озиқ-овқат бўйича келишув иштирокчилари уни 120 кунга узайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига музокаралардан хабардор Истанбулдаги манба маълум қилди.

Якуний қарор қабул қилинганми, деган саволга агентлик суҳбатдоши “Ҳа, келишдик”, деб жавоб берган.

Шартнома муддати 19 ноябрда тугаши керак эди.

22 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари икки ҳужжатдан иборат пакетни имзолади. Биринчи меморандум БМТнинг Россия ўғитлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш мажбурияти билан боғлиқ. Иккинчиси Қора денгиздаги портлардан Украина донини экспорт қилиш алгоритмини белгилайди. Ушбу пакетли битим глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Сентябрь ойида Владимир Путин таъкидлаганидек, Украина донининг кўп қисми муҳтож мамлакатларга эмас, балки Ғарбга кетади. Шу билан бирга, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя таъкидлаганидек, озиқ-овқат маҳсулоти бўйича келишувнинг Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш билан боғлиқ қисми ишламаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!