Диққат! Уйда мушук боқадиганлар ўқисин

Диққат! Уйда мушук боқадиганлар ўқисин

Мушукларини узоқ вақт ёлғиз қолдирмаслик керак. Бу ҳақда Калифорния университети ветеринария мактаби олимлари огоҳлантирмоқда, деб ёзади dialog.ua.

Мушуклар мустақил ва ҳатто алоҳида мавжудотлар ҳисобланади, лекин аслида улар бошқа уй ҳайвонлари каби ғамхўрликка муҳтож.

Мушуклар уйда бир кундан ортиқ ёлғиз қолмаслиги керак. Шунингдек, уларга кўп овқат ва сув қолдириш ҳам керак эмас. Ветеринарларнинг сўзларига кўра, мушкул вазиятда мушуклар ортиқча овқат ейиши, уй-рўзғор буюмларини синдириб ташлаши, ҳатто атайлаб ўзларига шикаст етказиши мумкин. Уй эгасидан узоқ вақт ажралиб турганда, мушуклар иштаҳани йўқотиши, қусиш, диарея ва ичак ҳаракатлари каби турли хил ҳиссий безовталик аломатларини бошдан кечириши мумкин.

Мутахассислар уй эгаларига хизмат сафарида, қаровни қариндошларига, яхши дўстларига ёки уй ҳайвонлари кузатувчиларига ишониб топширишни маслаҳат беришади. Кимдир ҳайвонни бир вақтнинг ўзида боқиш учун ҳар куни келиши лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!