Диққат! Пенсия пуллари ҳар ойнинг 4 санасидан 27 санасига қадар тарқатилади

Диққат! Пенсия пуллари ҳар ойнинг 4 санасидан 27 санасига қадар тарқатилади

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзу юзазидан Халқ банки расмий муносабат билдирди.

Пенсия ва нафақа пулларининг пластик карталар орқали тўланадиган қисми Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг 7  сентябрь кунига қадар тўлиқ молиялаштирилди ва Халқ банки томонидан шу куннинг ўзида 95 фоиз мазкур пенсия ва нафақа маблағлари  пластик карталарга ўтказиб берилди.  Айрим техник сабабларга кўра қолган маблағлар ҳам бир банк иш куни мобайнида пенсионерларимизнинг пластик карталарига тушириб берилади.  

Банк ахборот хизмати маълум қилишича, ўрнатилган тартибга кўра, пенсия пуллари ҳар ойнинг 4 санасидан 27 санасига қадар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштирилади ва Халқ банки  томонидан тарқатилади.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!