“Dili me” тахаллуси билан танилган блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров)га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 1999 йилда туғилган таниқли блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров) жорий йилнинг 23 январь куни фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳати етказган. Блогер бир неча бор терговга чақирилсада, боришдан бош тортиб юрган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, блогер ўзининг куёви (синглисининг турмуш ўртоғи)ни калтаклаган. Бунга куёв П.А. блогернинг синглисини ургани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Қайд этилишича, Ўрозбоев (Назаров)нинг куёви у билан тенгдош.
Ҳозирча П.А. блогернинг синглисини калтаклагани ҳақида расмий маълумот берилмади.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.