Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2022 йил 15 апрель куни имзоланган «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонунининг мақсади киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Хусусан, мазкур янги Қонунга мувофиқ, давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида қайд этилган.
Қонунда мамлакатда киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсати президент томонидан белгиланиши назарда тутилган. Киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати тайинланган.
Қонун давлат ташкилотларининг киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотдаги, ускуналар ва технологиялардаги заифликлар тўғрисидаги ахборотни олиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурсларига тегишли маълумотларнинг сақланишини таъминлаш маълумотларнинг захира нусхаларини яратиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. Қонунга мувофиқ, уларнинг сақланиш муддати охирги 3 ойдан кам бўлмаслиги лозим.
Қонунда ахборот тизимларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланган. Экспертиза ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади. Хусусан, экспертиза мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектларининг ташаббусига кўра амалга оширилиши мумкин. Қонунга кўра, давлат органларининг ахборот ресурслари, давлат органларининг ахборот тизимлари, муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим.
Шунингдек, киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим.
Қонунга мувофиқ, ахборот тизимлари ва ресурсларида аниқланган заифлик, кибертаҳдид, киберҳужумлар ва бошқа бузғунчилик ҳаракатлари тўғрисидаги, шунингдек, ахборотлаштириш объектлари юзасидан ахборот уларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилганидан кейин киберхавфсизлик субъектининг рухсати билан ошкор қилиниши мумкин.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кун яъни, 2022 йил 16 апрель кунидан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Украинани душман давлат деб биладиган Россия фуқароларининг улуши 2014 йилдан буён энг паст даражага тушди. Бу ҳақда 19 май, душанба куни эълон қилинган Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ҳисоботида маълум қилинган.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.