Давлат ва жамият барқарорлигини янада мустаҳкамлашнинг янги ҳуқуқий нормалари белгиланмоқда

A A A
Давлат ва жамият барқарорлигини янада мустаҳкамлашнинг янги ҳуқуқий нормалари белгиланмоқда

Нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик жамият қурилишида салмоқли ўрин тутади. Бу жиҳат юртимизда ННТлар фаолиятига оид ислоҳотларда ҳам намоён бўлмоқда.

Масалан, ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш божлари ўртача икки баробар пасайтирилди, маблағ олиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 40 кундан 15 кунгача қисқартирилди, уларга махсус ҳисоб рақам очиш талаби бекор қилинди ва ортиқча бюрократияга чек қўйиш мақсадида барча давлат хизматлари “e-ngo.uz” портали орқали электрон тарзда кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Эътиборлиси, бу борада илгари сурилаётган ташаббуслар ва қонун ижодкорлигини таъминлашнинг тизимли характер касб этиши ҳамда вакиллик органлари аъзоларининг фаоллиги соҳани янада такомиллаштириш орқали, кучли фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлашни давом этишга замин яратмоқда.

Шу ўринда, Қонунчилик палатаси мажлисида “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг биринчи ўқишдаёқ муҳокама қилиниб, қабул қилинганини ушбу ислоҳотларнинг ёрқин намунасидейиш мумкин.

Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 21 март кунига қадар жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилган бўлиб, унинг қабул қилиниши давлат бошқаруви ва жамият барқарор ривожланишида қатор янги механизмларнинг ҳуқуқий асосини таъминлашга хизмат қилади.

Аҳамиятли жиҳати, ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунларига ҳамда Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга оид ўзгартиришлар киритилмоқда.

Биринчидан, давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Энди, давлат органи мансабдори фаолиятида ушбу ҳолат илк маротаба аниқланганда БҲМнинг етти бараваридан ўн бараваригача, агар бу ҳолат бир йил ичида яна такрорланса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, аввал бу каби ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ўрнатилмагани сабабли, нодавлат нотижорат ташкилотларни мажбурий равишда ҳомийлик ва бошқа ишларга жалб қилиш, тадбирлар ўтказишга қаршилик қилиш, уларга тегишли бўлган мол-мулкларни олиб қўйиш, шунингдек, қонунчиликни бузган ҳолда уларга оид ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиб олиш ва бошқа кўринишлардаги ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

Таъкидлаш зарурки, ушбу таҳрир эндиликдадавлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига аралашувларинисезиларли камайтириб, ваколати чегарасида ишлашига, ўз навбатида ННТларнинг фаолиятини ҳимоя қилиб, мустақиллиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Иккинчидан, соҳадаги айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар хусусан, ННТлар, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолиятни амалга ошириши, рўйхатдан ўтказилмаган рамзий белгиларни ишлатиши, тадбирлар ўтказиш ҳақида хабардор қилиш тартибига риоя қилмаганлик учун жарима миқдорлари сезиларли даражада камайтирилмоқда.

Жумладан, илгари нодавлат нотижорат ташкилотлари (улар ваколатхоналари ва филиалларининг) давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолиятни амалга оширгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлган бўлса, энди унинг ўн баравардан йигирма беш бараваргача миқдорга тушириш белгиланмоқда.

Бугунги кунга қадар мамлакатда 10 мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлар (йил бошидан 4 та янги) рўйхатдан ўтган бўлиб, уларда70 минг киши фаолият кўрсатади.

Давлат рўйхатидан ўтиш муайян ташкилий жараёнларни талаб этгани боис, кўп ҳолларда энди ўз фаолиятини бошлаган нодавлат нотижорат ташкилотининг расмий рўйхатдан ўтмасдан туриб тадбир ўтказиши кузатилади. Қонун лойиҳасида кўзда тутилган жарималар миқдорининг камайишиушбу нодавлат нотижорат ташкилотларга молиявий юкни енгиллаштириши билан бирга, қонуний фаолият олиб боришида қулайликлар яратади.

Учинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш жараёнидаги хатоликлар (ўз вақтида ёки белгиланмаган шаклда тақдим этмаслик, била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиш) учун амалдаги жарима (15-30) БҲМнинг ўртача беш баравари миқдорида (10-25) камайтирилмоқда.

Ушбу ўзгаришлар, яъни нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятидаги айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра қилинган хатоликлар учун молиявий жазо чораларининг енгиллаштирилиши ўз навбатида уларнинг иқтисодий имкониятлари ва барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади.

Мисол учун, Ўзбекистон Ракка қарши кураш жамияти Тошкент вилояти бўлинмаси раҳбари Алишер Алимов жамият 2023 йилда Адлия органларидан рўйхатдан ўтказилгани ва фаолиятида айрим муаммоларга дуч келганини билдирган. Хусусан, янги ташкил этилгани ва ҳисобчи штат бирлиги бўлмагани учун солиқ ҳисоботлари ўз вақтида топширилмаган ва 2024 йилда 3,4 млн солиқ жаримаси ҳисобланган. А.Алимовга кўра, янги қонун лойиҳасида жарималар миқдорининг камайтирилиши бу каби муаммолар ечимига ижобий таъсир кўрсатади.

Тўртинчидан, жамоатчилик назорати механизмларини янада кучайтириш ва бу борада давлат органлари масъулияти билан бирга, ҳаракатсизлиги учун жавобгарликни белгилаш чораларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик, жумладан жамоатчилик назоратининг натижаларига кўра якуний ҳужжатни (баённома, хулоса, маълумотнома ва бошқ.) ўз вақтида кўриб чиқмаганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ўзгариш мансабдор шахсларнинг ўз функционал вазифалари доирасида жамоатчилик назорати жараёнларига алоҳида эътибор қаратиш ва бу борада нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мухтасар айтганда, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга, фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга, шаффофлигини оширишга ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг янги амалиётини йўлга қўйишга хизмат қилади.

Тохир Ахмадалиев,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази

Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

Тадбиркор президентдан 2–3 тонна олтин сўради ва....

У мамлакат олтин захираси 52 тоннадан ошганини эслатиб, бизнесни оёққа турғизиш учун Ўшга 2–3 тонна олтин ажратишни сўради.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

2040 йилда 33 та мамлакат сув танқислигига дуч келади

Вазият, айниқса, Яқин Шарқда қийин. Бу ердаги сув хавфсизлиги даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Эрон ракеталари АҚШ ҳарбий кемаларини чўктиришга шай

Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.

Зеленскийнинг таржимони микрофон ўчирилганини сезмай сўкиниб юборди

Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.

АҚШ “нефт шоки” хавфи остида — Financial Times

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Осиё нефтни қайта ишлаш заводлари Атлантика океани ҳавзасидаги барча нефтни ўзлаштирмоқда.

Петер Мадяр президентдан истеъфога чиқишни талаб қилди

Тамаш Шуёк билан учрашувга парламентда вакиллик қилаётган бошқа икки партия етакчилари, жумладан, Виктор Орбан ҳам таклиф этилган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.

Эрон ракеталарини яна ер ости базаларидан чиқармоқда — АҚШ уларни тўлиқ йўқ қила олмади — CNN

Сўнгги АҚШ разведка ҳисоботларига кўра, бир неча ҳафталик жангларга қарамай, Эроннинг ракета қурилмаларининг тахминан ярми ҳали ҳам сақланиб қолган.

Туркиядаги яна бир мактабда отишма содир этилди: қурбонлар бор

Ҳодиса Онкишубат туманидаги мактабда содир бўлган. Оқибатда ҳудудга кўплаб полиция кучлари жалб этилди.

Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.

2025 йилда дунё музликларида 408 гигатонна муз эриб кетди

Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.

Спорт озуқаси капсулалари ичида "жон сақлаган" синтетик наркотиклар фош бўлди

Мазкур гиёҳвандлик воситаларининг қора бозорида чакана нархи 350 минг доллларгача етади!

Тошкентда метро поезди вагони эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди​​​​​​​

Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.

35 доллар эвазига божхонадан олиб ўтилаётган сумкадан синтетик наркотиклар топилди!

“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.