Ҳозирги шароитда ҳар бир вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлардан кўзланган асосий мақсад - мавжуд вазиятдан талофатларсиз, салбий оқибатларни имкон қадар камайтиришга қаратилган.
Бу борада, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг топшириқлари ижросини сўзсиз таъминлаш ва белгиланган санитария нормаларига риоя этиш, мамлакатимиздаги барча ташкилот ва идоралар, қолаверса, юртимизнинг барча фуқаролари учун мажбурий ҳисобланади.
Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан “Азия” тўйхонасида инсонларнинг ноқонуний йиғилиши бўйича аҳолидан “Ишонч телефони”га тушган эътирозлар асосида, бевосита жойига чиқиб ўрганилганида, қуйидагилар аниқланди.
Чирчиқ шаҳридаги “Азия” тўйхонасида, ҳозирги кундаги “фурсатдан фойдаланган” ҳолда, тиббий ниқоб ишлаб чиқариш “цехи” фаолиятида Республика комиссияси томонидан чиқарилган карантин қоидалари ва санитария талаблари қўпол равишда бузилган.
Чирчиқ шаҳар Санитария - эпидемиология назорати давлат инспекциясининг 2020 йил 4 апрелдаги далолатномасида, “Азия” тўйхонасида ташкил этилган тиббий ниқоб ишлаб чиқариш цехи мутлақо санитария нормаларига тўғри келмаслиги, жумладан, ходимларнинг температурасини ўлчаш йўлга қўйилмаганлиги, махсус кийим бош йўқлиги, кийимларни алмаштириш хонаси мавжуд эмаслиги, ишлаб чиқариш цехида ҳаво алмаштириш тизими йўқлиги, хонани тозалаш ва вируслардан зарарсизлантириш ишларини ташкил этиш учун зарур анжомлари ва дизенфекция воситалари билан таъминланмаганлиги қайд этилган.
Ишлаб чиқариш жараёнида, тасдиқланган минимал ижтимоий масофа (1,5 метр) сақланмаган ҳолда ташкил этилган иш шароити, карантин тартибларининг қўпол ҳолда бузилиши ҳисобланади ва коронавирус инфекцияси тарқалишига омил бўлади. Бу эса, ўша тўйхона биносида яширин ишлаётган 260 та (аниқлаштирилган маълумот) фуқароларимизнинг авваламбор ўзлари, қолаверса, улар билан алоқада бўладиган оила аъзолари ҳамда қанчадан-қанча инсонлар соғлиғига жуда катта хавф солишини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли.
Фақатгина тирикчилик мақсадида тайёрланаётган тиббиёт ниқоблари, ҳар куни юзлаб одамлар босиб ўтадиган бинонинг пол қисмидаги гилам устида тўпланиб, оддий полиэтилен пакетларига ўралган эди.
Тиббиёт мутахассисларининг фикрига кўра, ушбу тиббиёт ниқобларини харид қилиб, уларни ишониб таққан ҳар бир инсонга вирус юқмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чирчиқ шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти томонидан санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидалари бузилганлиги бўйича 2020 йил 6 апрель куни жиноят иши қўзғатилган.
Давлат солиқ қўмитаси, ҳозирги халқимизга қийин ҳолатда, ўз манфаатларини кўзламасдан, биринчи навбатда, халқ соғлиғи, карантин талаблари ва юртимиз аҳолисининг тинчлигини кўзлашга қаратилган ишларни тўлиқ қўллаб – қувватлайди.
Келгусида, солиқ органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ масалалар бўйича юзага келган ҳар қандай саволлар бўйича ахборот олишингиз учун Давлат солиқ қўмитасининг Матбуот хизматига (Тел: 71 244-98-34, 71 244-98-27) мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.