Ўзбекистоннинг давлат қарзи ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи ҳақида маълумот берилди

2023 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи 29,2 млрд доллар ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Давлат қарзи 2022 йил учинчи чорагига нисбатан 3,1 млрд долларга кўпайган. Уч ой ичида давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши ҳам 2,3 фоизга ошган.

2021 йилдан бери давлат қарзининг ЯИМга нисбатан барқарорлашгани кузатилаётган эди. Бироқ, 2022 йилнинг сўнгги чорагида бу тенденция якунланди.

Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йилга нисбатан 2,9 млрд долларга кўпайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!