“Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманидаги Даштобод станцияси бошлиғи ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан Тожикистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир маҳсулоти ортилган 100 та юк вагонларини ўзининг танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш, станцияда юкни тушириш жараёнида вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темир йўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олинганлиги бўйича ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига МЧЖ вакилидан ҳар бир вагон учун 100 АҚШ долларидан жами 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда станция бошлиғи 40 та вагон учун 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, Қўшма Штатлар 2029-йилгача мудофаа харажатларини 4,4 дан 5,2 триллион долларгача ошириши керак. Бу жорий харажатларга нисбатан ҳар йили ўртача 165 миллиард долларга ўсишини талаб қилади.
Шу билан бирга, у, Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида уч томонлама учрашув ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга Трамп бу кейинроқ аниқланишини айтиб ўтди.
Доналд Трамп маъмурияти ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан таққосланиши мумкинлигидан хавотирда.