Daryo мухбирига таҳдид қилган ИИБ ходимига «қаттиқ ҳайфсан» берилди

Daryo мухбирига таҳдид қилган ИИБ ходимига «қаттиқ ҳайфсан» берилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси 16 апрель куни Қарши шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари ва Daryo мухбири Отабек Қўлдошев иштирокида содир бўлган воқеани ўрганишни якунлади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ушбу воқеа иштирокчиси Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари Азамат Шаймардановганиқланган қонунбузарликларни ҳисобга олиб, унга «қаттиқ ҳайфсан» берилган.

Журналистни ИИБга олиб борган профилактика инспектори ва ППХ батальони бўлинма командири ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруқлари талаблари асосида ҳаракат қилганлиги маълум қилинди.

«Хизмат текшируви хулосаси нусхаси ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилган», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!