Дания Европа Иттифоқи даражасида россияликлар учун виза чекловларини ўрнатишни муҳокама қилишга тайёр

Дания Европа Иттифоқи даражасида россияликлар учун виза чекловларини ўрнатишни муҳокама қилишга тайёр

Бу ҳақда Иммиграция ва интеграция вазири Коре Дюбвад ҳамда Дания ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Еппе Куфуд маълум қилди.

"Умумевропа жавобини яратиш керак. Аммо маълумки, агар Европада руслар кириши мумкин бўлган ягона давлат бўлса, принципиал жиҳатдан у бутун Шенген зонасига кириши мумкин. Шунинг учун тақиқ Европа Иттифоқининг барча ҳудудлари доирасида амалга оширилиши керак", — деди Коре Дюбвад.

Еппе Куфуднинг қайд этишича, Дания Россияга нисбатан санкциялар босими бўйича барча таклифларни муҳокама қилишга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!