Далварзинтепа – археологик туризм масканига айланмоқда

A A A
Далварзинтепа – археологик туризм масканига айланмоқда

Ўшанда таниқли археолог олим Баҳодир Турғунов қазиш ишларини олиб бораётганида 115 хил тилла буюм жойланган сопол кўзага дуч келган. Гардиш буюмлар, қуйма ёмбилар, эркак ва аёлларнинг турли тақинчоқларидан иборат жавоҳиротда феруза кўзли, зарҳал иплардан ишланган нафис маржонлар ҳам жой олган. Бу зебу-зийнатлар антик дунё заргарлик санъатининг ноёб намунаси сифатида ҳозир ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаган.

 

Шўрчи туманидаги қадимий тепалик Кушонлар даври маданияти сақланиб қолган ноёб ёдгорлик сифатида жаҳонга танилган. Далварзинтепани дунёга танитишда япониялик таниқли қадимшунос олим Кюдзо Катонинг ҳам алоҳида хизмати бор. Кўп йиллар бу ерда археологик тадқиқот ишларини олиб борган ҳассос археолог Кушон подшолиги даврига оид кўплаб асори-атиқаларни топиб, уларни илмий жиҳатдан ўрганди. Буюк ўтмишимизнинг нафис қирраларини, жаҳонга кенг тараннум этиш ва авлодларга етказишга муносиб ҳисса қўшди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 майдаги «Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тарихи узоқ-узоқ ўтмишга бориб тақаладиган Далварзинтепани сайёҳлик маконига айлантиришнинг янги йўналишларини белгилаб берди.

 

photo_2020-07-02_17-46-12.jpg

 

– Бу вазифаларни амалга ошириш Далварзинтепа ўз бағрига чорлаётган сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиши билан ҳам аҳамиятли бўлди, – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ёш археолог З.Алимардонова. – Ҳудуд ободонлаштирилиб, инфратузилмаси янада яхшиланади. Кенг, равон йўллар барпо этилади. Кюдзо Като яшаб, фаолият олиб борган ҳовлига туташ хонадонларда меҳмон уйлари, чой тайёрлаш маросими хоналари, япон услубида тамаддихона ва савдо нуқталари ташкил этилади. Археологик ёдгорлик музейлаштирилади. Замонавий санитар-гигиеник шохобчалар, томоша майдонлари, сўқмоқлар ва тунги ёритгичли чироқлар ташкил этилади.

 

Кушон подшоҳлигининг илк пойтахти бўлган Далварзинтепа ёдгорлигида тадқиқот майдонларини кенгайтириш, Кюдзо Като уй музейини барпо этиш ҳам режалаштирилган. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутасаддилари ёдгорлик жойлашган ҳудудда бўлиб, мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтирди. Бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

 

Ўтган йили маҳалладаги 43-умумтаълим мактабига япониялик ҳассос профессор Кюдзо Като номи берилиб, буюк қадимшуноснинг ноёб топилмалари ўрин олган музей ташкил этилди. Айни пайтда қадимшунос яшаган ҳовлини таъмирлаб, унинг ҳаётини акс эттирувчи уй музейига айлантириш бўйича лойиҳа ишлари олиб борилмоқда. Автотураргоҳ ва санитария-гигиена шохобчасини қуриш учун ер майдонлари ажратилди. 43-умумтаълим мактабини япон усулида мукаммал таъмирлаш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланаётир. Ушбу таълим муассасаси негизида Кюдзо Като номидаги япон ва инглиз тилларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган «Ёш археологлар» мактабининг низоми тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

 

Маҳаллий ва хорижлик қадимшунослар Далварзинтепада қарийб олтмиш йилдан буён археологик тадқиқот олиб бориб, бу ерда қадимги шаҳар зодагонлари уйлари, ишлаб чиқариш иншоотлари, шу жумладан кулол усталар маҳалласи ва хумдонлар, диний иншоотлар, шаҳарнинг буддавийлик ибодатхоналари, мудофаа истеҳкомларини атрофлича ўрганган. Кўплаб археологик ашёвий манбалар жумладан, юксак дид билан яратилган бадиий санъат намуналари, бадиий металл буюмлар ва ҳунармандчилик намуналарини топишган. Будда ибодатхонасининг қолдиқлари, будданинг боши, қимматбаҳо фил суягидан тайёрланган шахмат доналари, гипсдан ишланган нафис ҳайкаллар, мис тангалар, мис кўзгулар, фил суягидан тайёрланган тақинчоқлар, шошқол ўйин доналари сингари топилмалар бу маконнинг қадимдан гўзал шаҳар ва қасрларга эга маданият, санъат, тижорат ривожланган ҳудуд бўлганини жонли ҳикоя қилади.

 

photo_2020-07-02_17-46-13.jpg

 

Мамлакатимизнинг бой ўтмишидан сўзловчи бу ёдгорликда жорий йилдан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар Далварзинтепани дунё аҳлини мафтун этадиган археологик туризм масканига айлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Эрон яҳудийлари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийга содиқлик билдирди

Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Россия Суриядаги ҳарбий базани қайта қурмоқда

Бу ҳақда The Maritime Executive ихтисослашган ресурси хабар берди.

АҚШ Кубага кутилмаган таклиф билан чиқди

Бу ҳақда Associated Press (AP) манбаларга таяниб хабар берди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди.

Россия Давлат Думаси Пашиняннинг сайловдаги ғалабасини тан олмасликка чақирди

Россия Арманистондаги парламент сайловлари натижаларини тан олмаслиги кераклигини айтди

ИИҚК Ҳормуздаги Америка кемаларига қилинган ҳужумларда баллистик ракеталардан фойдаланди

Бу ҳақда Эрон телеканаллари ИИҚКга таяниб хабар бермоқда.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.