Даҳшатли сумма: Месси "Ал-Ҳилол" билан келишувга эришгани айтилмоқда

Даҳшатли сумма: Месси "Ал-Ҳилол" билан келишувга эришгани айтилмоқда

Foot Mercato нашрининг хабар беришича, ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси билан рекорд даражадаги келишувга эришган.

Месси шанба оқшомида ПСЖ учун сўнгги ўйинини ўтказади. У мавсум охирида Париж клубини тарк этади, деб ёзади манба.

AFP нашри май ойи бошида Месси Саудия Арабистони жамоасига ўтиш бўйича оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар берган, бироқ футболчининг атрофидагилар буни рад этганди. Foot Mercato эса футболчи араб клубига ўтиши аниқ, деб ёзмоқда.

Агар Месси "Ал-Ҳилол"га ўтса, икки йиллик шартнома давомида 1,2 миллиард евро ишлаб олади. Бу Криштиану Роналдунинг “Ал-Насср”да оладиган маошидан икки баравар кўп.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!