“Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олишни рақамлаштириш, мазкур ишларни электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилишга қаратилган янги электрон хизматлар жорий қилинади.
📲 2026 йил 1 июнга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимининг “Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари” модули ва унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади.
📝 2026 йил 1 мартдан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.
📑 Ушбу QR-код туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади.
⏭️ 2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
🔹 қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
🔹 қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.