Чоршанба куни кир ювган аёл бева қоладими?

A A A
Чоршанба куни кир ювган аёл бева қоладими?

Халқ орасида айрим воқеа-ҳодисалар, хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган турли ирим-сиримлар бор. Баъзан улар сабаб одамларда иккиланиш пайдо бўлади. Уларга кўр-кўрона амал қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Шу сабаб, бу масалага дин нуқтаи назаридан ойдинлик киритиш зарур. Комил ишонч билан айтиш мумкинки, бу иримларда мутлақо асос йўқ.

Инжиқ қайнонага баҳона тайин...

...Қайнонасининг бақир-чақиридан кир юваётган ёш келинчак чўчиб тушди. Аввалига эътибор бермади, бироқ қайнонасининг Ичиқоралигингни аллақачон билгандим, сен шум ниятнинг. Эҳ, соддагина болам-а, шу жодугаргаям кўнгил қўясанми, қиз қуриганмиди сенгинага деган гапларини эшитиб, қандай айб иш қилганини билмай ҳайрон бўлди.

Гуноҳим нима, ойижон? деди у йиғламсираб.

Гуноҳим нима эмиш, чоршанба куни кир ювиш гуноҳлигини билмайсанми, сен ношуд?! Онанг чоршанбада кир ювган аёлнинг эри ўлишини, мушкулкушод ўқиладиган кунда мағзава тўкиш куфрлигини ўргатмаганми сенга? Сен келиб, уйимдан хайр-барака кетди, энди боламдан ҳам айрилайми?...

Ситоранинг онаси уйда кир-чир тўпланиб турса, барака қочади, дерди. Лекин чоршанбада кир ювиб бўлмаслиги ҳақида сира гапирмаганди. Ростдан ҳам, чоршанба куни кир ювган аёл бева қоладими? Бу ҳақда ўйларкан, Ситоранинг қалби ўртаниб кетди. Аллоҳ асрасин, тавба қилдим , дея пичирлади лаблари титраб. Шундай бўлса, ростдан ҳам нега онаси унга бу ҳақда уқтирмади, ўзи ҳам билмайдими ёки унутдими? Балки бу ўғли танлаган келинни сира хушламайдиган инжиқ қайнонанинг жанжал чиқариш учун излаб топган навбатдаги баҳонасидир.

Ситора нима қилишга ҳайрон эди, тоғорадаги кирларини тезда чайиб илдию, қолганларини бошқа куни ювиш учун йиғиштириб қўйди. Лекин миясида чарх ураётган тизгинсиз ўй-хаёлларни йиғиштира олмади, кўнглидаги хижиллик сабабми, бошига оғриқ турди...

Эшикдан чиқиб, ортга қайтманг...

Ишга отланган Меҳринисо дарвозадан чиққанида қўл телефонини унутганини пайқади ва ортга қайтди. Бошқа нарса эсимдан чиқса, асло йўлдан қайтмас эдим, телефонимни унутганим ёмон бўлди-да, ортимга юрдим, энди бугун ишим орқага кетади, эссиз деган хаёлга борди у. Бу фикр ўз-ўзидан қизнинг кайфиятига таъсир қилди, тушкунликка туша бошлади. Боз устига, у қўл кўтарган таксилар тўхтамай ўтаверди. Чунки машиналарнинг ҳаммаси тўла, бўш жой йўқ эди, бошқа пайт бўлганида Меҳринисо буни ҳафтанинг биринчи кунида қишлоқдан шаҳарга қайтувчи йўловчиларнинг кўплиги билан изоҳларди, аммо ҳозир энди кун бўйи шунақа бўлади , деган хулосага келди.

Меҳринисо ишхонага етиб келганида ҳам бугун ишим юришмайди , деган хаёлдан қутула олмади. Шу куни ростдан ҳам унга бирмунча қийин бўлди. Аввалига тўсатдан электр токи узилиши натижасида анча вақтдан буён тайёрлаётган лойиҳаси ҳавога учди. Бу компьютеридаги сохранит тугмасини босмагани сабабли рўй берганини билса-да, қиз тушмагур ҳаммасини эрталабки ортга қайтишнинг натижасига йўйди...

Сешанбада тирноқ олинмайди...

Сени огоҳлантирганимга неча кун бўлди? Нега тирноқларингни шу пайтгача олмадинг?

Устозининг танбеҳидан уялган Шерали қўлларини қаерга яширишни билмай каловланди. Ҳар якшанба куни уни ювинтириб, тирноқларини олиб қўядиган онаси касалхонадалиги боис Шерали душанба куни мактабга шу аҳволда келганди. 1-синфда ўқимайдими, у янги ўрганаётган ҳарфни ёзишга анча қийналди. Устози қўлларидан тутиб, ёзишни ўргатар экан, ўқувчисининг ўсган тирноқларига кўзи тушдию, уйга борибоқ уларни олиши лозимлигини, бундай юриш саломатликка зарарлигини таъкидлади. Шерали уйга қайтгач, бувисидан тирноқларини олиб қўйишни сўради.

Кун оғиб, сешанба кирди энди, сешанба ва чоршанба кунлари тирноқ олиб бўлмайди, бундай қилган одам туҳматга қолади. Чоршанба куни тушдан кейин, пайшанба кирганида оламиз тирноғингни, деди бувиси.

Шерали ўқитувчим ўсган тирноқ билан юриш соғлик учун зарарли, тозаликка риоя қилиш керак , деди деса-да, бувиси унга қулоқ солмади. Мактабга кетиш олдидан қўлларини совунлаб ювган бўлса-да, бола тирноқлари кўкариб турганидан хижолат бўлиб, дарс давомида бармоқларини бекитишга уринди. Ўқитувчиси иккинчи марта дакки берганда эса бувисининг гапларини айтдию, синфдошлари олдида изза бўлди...

Хайрли ишлар кечиктирилмайди

Халқ орасида юқоридаги каби мисолларга ўхшаш ирим-сиримлар кўп учрайди. Аслида эса уларнинг бари асоссиз, динимизда ҳам бу таъкидланган. Жумладан, шариатда тирноқ олиш учун махсус белгилаб қўйилган кун ва вақт йўқ. Тирноқ ўсган экан, қайси кун ва қайси вақт бўлишидан қатъи назар, олиш лозим. Халифа Хорун ар-Рашид имом Абу Юсуфдан: Кечаси тирноқ олса бўладими? деб сўраганларида: Бўлади , дея жавоб берганлар. Халифа далил сўраганида, Абу Юсуф: Хайрли ишлар кечиктирилмайди , деган асосли жавобни берганлар.

Қарғанинг қағиллаганини эшитиб йўлидан қайтган кимса, мушук ёки товушқон (қуён) йўлидан кесиб ўтганда йўлидан қолган киши ҳам куфрга кетган, деб ҳисобланади. Аслида мусулмон киши ҳар бир иш Аллоҳ таоло иродаси билан бўлишига иймон келтиради. Шу сабабли юқоридаги каби ҳолатларни бахтсизликдан огоҳлантириш тарзида қабул этиш мутлақо мумкин эмас. Бу исломий эътиқодга асло тўғри келмайди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Касаллик юқмайди (ҳеч қайси касаллик Аллоҳнинг иродасисиз ўзича юқмайди), ирим-сирим бемаънилик, бойқуш бахтсизлик келтирмайди ва сафар ойи бехосият эмас , деганлар.

Худди шунингдек, сана ва кунларнинг ҳам бахтсиз ёки бахтлиси бўлмайди. Аллоҳнинг барча кунлари бир хил. Ҳар бир кунимизни мазмунли ва муносиб ўтказиш эса ўзимизнинг қўлимизда. Аллақандай иримлар ҳеч нимани белгиламайди. Муҳими, эгри ва номувофиқ йўллардан қайтиб, кундалик турмуш тарзимизни чиройли ва фаровон ташкил қилишимиз лозим. Шундагина кечираётган кунларимизнинг ҳаммаси ҳам гўзал ва барокатли бўлади.

Ирим-сиримларга кўпроқ аёллар ишонишади, дейди Кармана тумани бош отинойиси Фотима Мирзаева. Жанозадан кейин майит учун қирқ , эллик икки каби кераксиз маъракаларни ўтказиш ҳам шунинг натижаси. Шу боис аҳоли билан мулоқотларда уларга, айниқса, аёлларга бундай маросимларни ўтказиш бидъат эканини тушунтиряпмиз.

Психология фани ҳам иримларга ишонишни қоралайди. Чунки инсонни бошқаришда онгнинг роли катта. Бугун олдимдан қора мушук ўтди ёки йўлга чиққанимда ортимга қайтишга мажбур бўлдим, энди ишим юришмайди , деган фикрга боришнинг ўзиёқ инсонни фаолликдан чекинишига асос бўлади. Демак, ирим-сиримларга ишониш билимсизлик оқибатидир. Диний таълимотдан бохабар, психологияни ўрганган киши ҳеч қачон уларга амал қилмайди. Зотан, бу жоҳиллик аломатидир.

Manba: mahalladosh.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

Теҳрон Эрон кемасини қўлга олганидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Майдаги "эл-класико"нинг бошланиш вақти маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 35-тури доирасида "Барселона" "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Абдуқодир Ҳусанов «Бернли»га қарши қандай ўйнади? (видео)

«Шаҳарликлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди.

Суперлига. 9-турнинг дастлабки икки ўйинидан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото)

Суперлигада 9-тур старт олди.

Иброҳим Татлисес ўз меросини фарзандларига қолдирмоқчи эмас

Ўт пуфаги операциясидан сўнг, касалхонадан чиқарилган Иброҳим Татлисес меросини давлатга қолдирганини эълон қилди.

Россияда экологик инқироз ҳақида сигналлар кучаймоқда

Ижтимоий тармоқларда россияликлар Туапсе шаҳридаги ҳолатни экологик фалокат деб баҳолаб, уни Хиросима ва Чернобыль билан таққосламоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

RES 2026: биоxилма-хилликни асрашга қаратилган минтақавий декларация имзоланди

Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram messenjeri orqali sodir etilayotgan narkojinoyatlarni aniqlash va fosh etish metodikasi

Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Лолақизғалдоқни "пешонасидан ўпаман" деб пайхон қилган "қўшиқчи" опа жаримага тортилди

Шунингдек, лолаларга шикаст етказган бошқа ҳуқуқбузарларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон павильонини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Судан уруши: аёллар ва қизлар учун дунёдаги энг оғир гуманитар инқироз

БМТ маълумотларига кўра, 17 миллиондан ортиқ аёл ва қиз ҳозирда гуманитар ёрдамга муҳтож.

Трамп: Исроил мени Эрон билан урушга ундамаган

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил уни Эронга қарши уруш бошлашга ҳеч қачон ундамаганини билдирди.

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 72 мингдан ошди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Халқаро эътироф: Ўзбекистон БМТнинг муҳим комиссиясига сайланди

Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.