Чироқчилик ИИБ ходимлари қотилликни яшириш учун гувоҳларнинг оғзини ёпишга уринганми?

A A A
Чироқчилик ИИБ ходимлари қотилликни яшириш учун гувоҳларнинг оғзини ёпишга уринганми?

Чироқчи туманида ўғриликда гумонланган 32 ёшли фуқарони уриб ўлдирган ИИБ ходимлари ўз қилмишини яширишга ҳам уринган. Бу ҳақда марҳум Ю.А. билан бирга калтакланган ота-бола — Қурбон Остоноев ҳамда Баҳром Авлиёқуловлар маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев калтакланиш оқибатида вафот этган марҳумнинг яқинлари ҳамда ўша куни воқеа жойида бўлган ота-бола билан билан суҳбатлашиш учун Чироқчи туманида бўлди.

Баҳром Авлиёқулов
Фото: «Дарё»

— Прокуратура воқеани сўраб-суриштиришни бошлагач, бизни калтаклаган ИИБ ходимларидан бири отамга «‘участкавой’ларингни қутқариб қолсаларинг, ургани йўқ, деб юборсаларинг, рози қилади» деди, — дейди Баҳром Авлиёқулов.

Айни пайтда туман шифохонасида даволанаётган ота-боланинг айтишича, туман ИИБ биносида вафот этган марҳум Ю.А. калтакланаётган пайт улар ҳам ўша ерда бўлган. Улар ҳам ИИБ ходимлари томонидан аёвсиз калтакланган.

Қурбон Остоноевнинг айтишича, у 21 январь куни кечки пайт қишлоқ профилактика инспектори томонидан туман ИИБга олиб борилган.

Қурбон Остоноев
Фото: «Дарё»

— «Участкавой» мени ИИБга олиб боргач, Нурбек исмли ходимга топширди, — дейди Қурбон Остоноев. — Ходим мени кўриши билан ҳақорат қила бошлади. Тилга олиб бўлмас сўзлар билан сўкди. Аввал олд томонимга, кейин орқамга икки марта тепди, муштлаб урди. «Марҳум Ю.А.дан мол сотиб олганмисан?», деб сўради. Мен эса аввал 4 бош, кейин 2 бош қорамол сотиб олганимни айтдим. Жавобимдан қониқмади, шекилли, мени уришда давом этди.

Қурбон Остоноевнинг маълумот беришича, уни уриб сўкишгани, ҳақорат қилишгани етмагандек бурчакка қўлини кўтартириб, тик турғизиб қўйишган.

— Нурбек исмли ходимдан сўнг ёнимга Анвар дегани келди, — дейди Қурбон Остоноев. – У ҳам ҳақорат қилди, урди. Жавобларим маъқул келмадими «противогаз» кийдириб, қийноққа сола бошлади. Худди ёш боладек чаккамга тарсаки туширарди. Ўша куни хона бурчагида қўлимни кўтартириб, турғизиб ҳам қўйишди. Ўзлари эса ухлади.

Маълум бўлишича, 2020 йил 21 январь куни кечки пайт соат 7-8 ларда туман ИИБга олиб борилган Қурбон Остоноев 22 январь куни ҳам сўроқ қилинган. Ҳатто пичоқ билан қўрқитилган.

— 22 январь куни тонг пайти Анвар исмли ходим яна сўроқ қилишни бошлади: урди, тепди, — дейди Қурбон Остоноев.— Ҳатто пичоқ ҳам тирашди. Пичоқ сопи билан бошимга уравергач, пичоқ сопи синди. Аммо уларнинг қийноғи тугамади.

Қурбон Остоноевнинг оёғидаги калтак излари
Фото: «Дарё»

Қурбон Остоноев воқеани эслашича, уни марҳум Ю.А. билан юзлаштиришган.

— Ю.А.ни кўрганимда аҳволи жуда ёмон эди, юзлари қорайиб, шишиб кетганди, — дея марҳумнинг аҳволи ҳақида эслайди Қ.Остоноев. — Афтидан, жуда кўпчилик бўлиб уришган.

Баҳром Авлиёқулов ҳам марҳумни кўрганида аҳволи ёмонлигини, юзлари қорайиб, таниб бўлмас даражага келганини айтмоқда.

— ИИБга борган пайтим аввал отамнинг олдига олиб боришди ва «Танийсанми?», деб сўрашди, — дейди Баҳром Авлиёқулов. — «Отам», дедим. Сўнг Ю.А.нинг ёнига олиб боришди. Стулда ўтирган Ю.А. орқага зўрға қаради. Юзлари шишиб, қорайиб кетган экан. Аҳволи ёмонлиги сезилиб турарди. Ёнида 4-5 нафар ИИБ ходимлари бор эди. Уни уришаётган экан.

Қурбон Остоноевнинг оёғидаги калтак излари
Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, Баҳром Авлиёқулов отаси Қурбон Остоноевдан бир кун кейин — 22 январь куни кечки пайт соат 7-8 ларда уйидан олиб кетилган.

— Кечки пайт соат 7-8 ларда Алишер посбон келди, ёнида ИИБ ходими ҳам бор эди, — дейди Баҳром Авлиёқулов. — «Сени олиб кетишимиз керак», дейишди. Онамга айтиб, туман ИИБга кетдик. Боргач, эшикдан «Авлиёевга», деб олиб киришди. Ичкарига кирганимиздан сўнг Алишер посбон «Сени уришади энди», дегач қўрқиб кетдим. Учинчи қаватга олиб чиқишди. Қават охиридаги хонага қамаб, калтаклай бошлашди. Ўғриликни бўйнимга олишимни сўрашди. Мен қилмаганман, деганимдан сўнг «Бўйнига олмас экан», деб ётқизиб товонимга «дубинка» билан уришди. Аввалига 2 киши калтаклади. Сўнгра 4-5 киши кириб уришди.

Баҳром Авлиёқуловнинг айтишича, у турган хонага калтакланаётган Ю.А.нинг бақирган овози эшитилган.

— Ю.А.ни бизга нисбатан ҳам кўп уришди, шекилли, баланд овозда бақирарди, — дейди Баҳром Авлиёқулов. — Уни урган ходимлар мени ҳам уришарди. Унинг кўкарган юзини, ҳолсиз танасини кўрсатиб, «Сени ҳам шу аҳволга соламиз», дейишди.

Шарофат Ўроқова
Фото: «Дарё»

Қурбон Остоноевнинг тумуш ўртоғи Шарофат Ўроқованинг айтишича, қишлоқ «участкавойи» «Эрингиз ярим соатда қайтиб келади», деб турмуш ўртоғини олиб кетгач, Қурбон Остоноев ўша кечаси уйига қайтмаган.

— 21 январь куни турмуш ўртоғим уйга келмагач, 22 январь куни эрталаб туман ИИБга бордим, — дейди Шарофат Ўроқова. — Қор ёғгани учун йўлларда роса қийналдим. Борсам, эримни «участкавой» судраб олиб кетаётган экан. Нима бўлди, десам, «Ҳозир бир нарсани сўраяпмиз, қўйворамиз», деди. Ёнимдаги 3 минг сўм пулга сомса олиб, «участкавой»га эримга беришини сўрадим. У эса эрим овқатланганини, уйга қайтиб кетаверишим кераклигини айтди. Чорасиз уйга қайтдим.

ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солинган ота-боланинг эслашича, уларни 23 январь куни тунги соат 1:30 да қўйиб юборишган. Улар ўша пайт Ю.А.нинг ўлганидан бехабар бўлган.

Фото: «Дарё»

— Кечаси соат 1:30 да қўйиб юборишгач, қутулганимизга шукур қилиб кўчага чиқдик, — дейди Қурбон Остоноев. — Машина йўқлиги сабаб 2 соат кўчада ўтирдик. Учраган машинага қўл кўтариб, тонг азон 5 га яқин қишлоққа кириб бораверганимизда, ортимиздан 3 та Matiz борди. Бири бизни яна ИИБга олиб кетди. Билсак, Ю.А. ўлиб қолган, прокуратура эса воқеани суриштираётган экан. ИИБ ходимлари уларнинг айбини айтмаслигимизни сўрашди. Прокуратура сўроқ қилганда эса бизни уришганини тан олмади.

Қурбон Остоноевнинг маълумот беришича, уни калтаклаганлар 7-8 кишини ташкил этади. Аммо 6 нафарини таниган, 3 нафари билан прокуратура ходимлари олдида юзлаштирилган.

— Адҳам, Нурбек, Анвар исмли ходимларни яхши таниб қолдим, — дейди Қурбон Остоноев.

Марҳум Ю.А.нинг турмуш ўртоғи Гўзал Абдиеванинг «Дарё» мухбирига айтишича, турмуш ўртоғи Лангар қишлоғида содир этилаётган ўғриликда қишлоқ профилактика инспекторининг қўли борлигини билиб қолган.

Гўзал Абдиева
Фото: «Дарё»

— Қишлоқдошимиз Исроил Юсуповнинг моли йўқолгач, турмуш ўртоғимни ўғриликда айблашди, — дейди Гўзал Абдиева. — Аммо йўқолган мол Тарағай қишлоғидаги Бўриев Маҳмадалининг уйидан чиқди. Эрим шуни телефонига «сёмка» қилиб, «участкавой»га кўрсатган. Аммо «участкавой» ишни ёпди-ёпди қилган. Эрим уларнинг бир дастурхонда ўтирганини кўрган. Шунинг учун ҳам «участкавой»га «Сен ишни ёпди-ёпди қилдинг», деб кўп уришарди. Шу сабабли эримни ўлдиришди, энди менга ҳам бирор нима қилишларидан қўрқяпман.

Марҳумнинг яқин қариндоши Феруза Абдураҳмонова ҳам марҳум профилактика инспекторининг қишлоқдаги ўғриликка алоқаси борлигини билиб қолгани учун ўлдирилган деган фикрда.

— Марҳум амаким тириклигида «Мен ‘ўғриларга сизларнинг бир сирларингизни биламан, аммо буни тегишли ташкилотларга айтаман’ дедим» деганди, — дейди Феруза Абдураҳмонова. — Бу гапни ўша ўғрилар тўдасидаги одамга айтган. Амаким «участкавой»нинг ўғрилар билан биргалигини билгани учун ҳам ўлдирилган.

Феруза Абдураҳмонова, Холпошша Абдураҳмонова, Маҳмаризо Абдураҳмонов.
Фото: «Дарё»

Марҳумнинг акаси Маҳмаризо Абдураҳмонов ҳамда опаси Холпошша Абдураҳмонованинг айтишича, марҳумнинг жасадини уйига олиб келаётган ИИБ ходимлари қишлоққа кирмай, қоронғи тушишини кутган. Жасадни кўчада анча пайт ушлаб турган.

— Қоронғи тушишини кутиб, жасадни ювмай кўмишимизни хоҳлаяпсанми, деб ИИБ ходимлари билан тортишдим ва мажбурлаб қишлоққа олиб кирдим, — дейди Маҳмаризо Абдураҳмонов. – Биз келиб қолмасак, жасадни кўчада маҳтал қилиб ўтиришар экан.

Шуҳрат Абдураҳмонов
Фото: «Дарё»

Марҳумнинг акаси Шуҳрат Абдураҳмоновга кўра, Лангар қишлоғига бориб, ИИБ ходимларининг қамоққа олинганини айтган прокуратура ходими вилоят прокурорининг ўзи бўлган.

«Дарё» мухбири Чироқчи туман ИИБда ҳам бўлиб, масъуллар билан кўришишга, очиқ қолаётган саволларга жавоб олишга уринди. Аммо ИИБ масъуллари кўришишни истамаганиданми на мухбирни ичкарига қўйишди, на ўзлари чиқишди. Бу ҳам етмаганидек, ИИБ биносини суратга олаётган мухбирга атрофни кузатиб турган ИИБ ходимлари эътироз билдириб, суратга олиш мумкинмаслигини айтишди.

Чироқчи туман ИИБ
Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, марҳум Ю.А.нинг ўлими билан боғлиқ воқеага муносабат билдирган Қашқадарё прокуратураси марҳум 2020 йил 23 январь куни соат 01:50 да вафот этганини, Чироқчи тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилаётганини ёзганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Эронга қарши урушда АҚШ қанча маблағ зарар кўрганини биласизми?

Бу ҳақда Iran War Cost Tracker нашри хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида икки юк кемаси ҳужумга учради

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз: Трамп Оқ уйда шошилинч йиғилиш ўтказди

Америка етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ва Эрон билан музокаралар бўйича йиғилиш ўтказди.

“Реал” юлдузи касаллик сабаб бир зумда олти килога озиб кетди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.

Россия ва Ҳиндистон ўртасида янги ҳарбий келишув кучга кирди

Мазкур келишувга кўра, Россия ва Ҳиндистон бир-бирининг ҳудудига 3 минг нафаргача аскар, 10 та ҳарбий самолёт ва 5 та ҳарбий кема юбориши мумкин.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.