Чирчиқ дарёсининг Қуйичирчиқ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида тиббиёт чиқиндилари тўпланиб қолгани рост

Чирчиқ дарёсининг Қуйичирчиқ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида тиббиёт чиқиндилари тўпланиб қолгани рост

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида тиббиёт чиқиндилари тўпланиб қолганлиги ҳақида постлар тарқалган.

Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қуйичирчиқ туман инспекцияси ҳамда Санитария эпидемиология маркази ходимлари ҳамкорлигида ҳолат жойига чиқиб ўрганилди. 

Ўрганиш жараёнида мурожаат ўз тасдиғини топди. Тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан нохуш ҳолат бартараф этилди, дейилади Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!