Чип ишлаб чиқарувчи "Microchip" йирик киберҳужумдан сўнг ўз бизнес фаолиятининг бир қисмини тўхтатди

Чип ишлаб чиқарувчи "Microchip" йирик киберҳужумдан сўнг ўз бизнес фаолиятининг бир қисмини тўхтатди

AҚШ мудофаа саноати учун чиплар етказиб берувчи етакчилардан бири бўлган "Microchip Technology" компанияси киберҳужумга учраб, баъзи тизимларни ўчиришга ва операцияларни қисқартиришга мажбур бўлганини айтди.

Компаниянинг назорат қилувчи органларга тақдим этган баёнотига кўра, 17 август куни ахборот тизимларида шубҳали фаолият аниқланган. Икки кундан сўнг, 19 август куни "Microchip" "айрим серверлар ва айрим бизнес операциялари" бузилганини тасдиқлади, деб хабар беради "Bloomberg".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!