Чилонзордаги омборхонада ёнғин содир бўлди

Чилонзордаги омборхонада ёнғин содир бўлди

Бугун, 24 январь куни соат 09:58 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёд кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:04 да етиб бориб, ёнғин соат 10:57 да қуршаб олинди ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, омборхонанинг тахминан 250 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

ФВВ Матбуот хизмати ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!