Чилонзорда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади

Чилонзорда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 15 март куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, таъмирлаш ишлари сабабли эртага Чилонзор туманининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, “Novza” метро бекати ёнидаги, ўрта босимли ерости д-89 ммли газ қувурида ва Чилонзор мавзесидаги “Метро маркет” биноси ёнидан ўтган, ўрта босимли ерости д-57 ммли газ қувуридан газ сизиб чиқиши аниқланган.

Ҳолатни бартараф қилиш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган. Шу туфайли 15 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан аҳоли истеъмолчилари:

  • “Чилонзор” МФЙдаги жами 1890 та уй хўжалиги ҳамда кўп қаватли уйлардаги аҳоли хонадонларида;
  • “Чарх комолон” МФЙдаги 894 та уй хўжалигида;
  • “2- Чарх комолон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2240 аҳоли хонадонларида;
  • “3- Чарх комолон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2460 аҳоли хонадонларида;
  • “Катта Чилонзор 1” МФЙда (1-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2180 аҳоли хонадонларида;
  • “Катта Чилонзор 2” МФЙда (2-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2284 аҳоли хонадонларида;
  • “Катта Чилонзор 3” МФЙда (3-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2470 аҳоли хонадонларида;
  • “Novza” МФЙда (4-24-мавзелар) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2880 аҳоли хонадонларида;
  • “Бешчинор” МФЙда (5-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2320 аҳоли хонадонларида;
  • “Дилобод”, “Халқлар дўстлиги” МФЙларида (6-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 3220 та аҳоли хонадонида;
  • Чилонзор 5-мавзеда жойлашган 1-2-3-4-49-50 кўп қаватли уйлардаги жами 504 та аҳоли хонадонида.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!