Чилонзорда фожиа: бир эркак ҳалок бўлди

Чилонзорда фожиа: бир эркак ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 08:10 ларда Чилонзор тумани, Дўмбиробод кўчаси «Қурилиш моллари» бозори қаршисида Чилонзор туманида яшаган М.А. “ВАЗ 2106” русумли транспорт воситасида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи Ш.А. бошқарувида бўлган “Исузи” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Тўқнашув натижасида “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!