Чижов Боррелнинг Украинадаги вазият бўйича трибунал ташкил этилиши ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди

Чижов Боррелнинг Украинадаги вазият бўйича трибунал ташкил этилиши ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди

Брюсселда миссиясини якунлаётган Россиянинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Владимир Чижов Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбарининг Украинадаги вазият бўйича мустақил трибунал яратиш зарурлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

Аввалроқ Боррелл “руслар ўз қилмишлари учун жавоб бериши” учун мустақил трибунал тузишга чақирган эди.

“Бўлиб ўтган ҳамма нарсада ҳақиқатан ҳам айбдор бўлганлар учун трибунал бўлади. Лекин Россия раҳбарияти учун эмас, Киев режими учун”, — деди Чижов РИА Новостиъга.

Июль ойида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Халқаро жиноий суд прокуратураси, Еврокомиссия, Нидерландия ҳукуматидан Россия учун махсус халқаро трибунал яратишни сўраш ниятида эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у тегишли халқаро шартномани имзолашни таклиф қилмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!