Чехиянинг Украинага ёрдам бериш имконияти тугади

Чехиянинг Украинага ёрдам бериш имконияти тугади

Чехиянинг Украинага ёрдам бериш имконияти тугади, деди мамлакат президенти.

Петр Павел Süddeutsche Zeitung нашрига берган интервьюсида Прагада ҳали ҳам қурол ишлаб чиқариш қуввати борлигини, лекин ишчи кучи етишмаслигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, украиналиклар ишлай бошласа, бу муаммони ҳал қилиш мумкин: «Бу ерда ишчи топиш қийин. Аммо, масалан, Украинадан ишчиларни таклиф қилиш имкониятлари бор».

Павел шунингдек, Германиянинг Leopard 2 танкларини Украинага топшириш қарори «барча бошқа давлатлар учун эшикни очганини» қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!