Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Яшнобод туманида “Авиасозлар” бозори атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.А. фуқаро Д.га 6 400 АҚШ долларини 70,9 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Мироншох кўчасида хорижий валюта маблағларини айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Ю. фуқаро Ғ.га 3 300 АҚШ долларини 36,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 3 940 АҚШ доллари, 37,5 млн сўм ва 3 000 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, марказий деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Қ.Ш. ва Қ.Н. фуқаро Г.га жами 200 минг Россия рублини 36,4 млн сўмга сотган вақтларида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув шаклидаги тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадан имкон қадар тезроқ хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда, деб ёзади Politico.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.