Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 майигача хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун ўндан ортиқ чартер рейслар ташкил қилиниши белгиланган. Рейслар учун чипталарнинг нархи ҳам эълон қилинди.
QALAMPIR.UZ мухбири ташкил этилган чартер рейсларида йўлга қўйилган эпидемиологик хавфсизлик юзасидан Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Навруз Ашурматов билан суҳбатлашди.
"Авваламбор, ушбу касалликни юқтириб олиш хавфи мавжуд эканлигини ҳар бир фуқаро ўзи англаб етиши керак. Мана шу касалликни юқтириб олмаслик бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилаётган тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда ҳаракат қилишлари лозим. Бунда биринчи навбатда, қўлларида қўлқоплар бўлиши ва тиббий ниқоблар тақилган ҳолатда ҳаракатланиши зарур. Мана шу белгиланган тартибда қўлларига антисептик воситалари ёрдамида ишлов бериб бориши лозим бўлади.
Чет элдан олиб келинаётган фуқароларимиз орасида коронавирус инфекциясини бортда келаётган бошқа фуқарога тарқаб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида ҳар бир юборилаётган самолёт махсус воситалар билан ишлов берилиб, санитария қоидаларига қатъий амал қилган ҳолатда олиб келиш жараёни ташкил қилинмоқда. Бунда экипаж аъзолари ҳам белгиланган тартиб асосида ҳаракат қилади. Уларнинг ҳаммаси махсус комбинезонлар ва ҳимоя ниқобларида ҳаракатланишади.
Олиб келинган фуқароларни 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантинга олиниши ҳам бежиз эмас. Сабаби 14 кунлик карантин муддатида аниқ бўлади ҳаммаси", дейди Ашурматов.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.