Россиялик шифокор Денис Прокофиев ҳар куни қаҳва ичиш хавфи ҳақида гапириб берди.
Шифокор ичимликни дори билан таққослади. Унга кўра, кофеин энг кучли психостимулятор ҳисобланади. Бироқ, қаҳва чарчоқни кетказмайди, балки уни шунчаки "яширади".
"Чарчоқ кўпайганда, мия аденозин гормонини чиқаради. Бу асаб ҳужайраларининг фаолиятини тормозлаш орқали уйқучанликни келтириб чиқаради. Кофеин тузилиши жиҳатидан аденозинга жуда ўхшашдир. Қаҳва ичган одам ўзини тетик ҳис қила бошлайди, лекин танасидаги чарчоқ йўқолмайди. Натижада юрак сўнгги куч билан зўриқиб ишлай бошлайди. Натижада тахикардия, аритмия ва ҳатто юрак хуружи юзага келади", деди шифокор.
Мутахассиснинг фикрига кўра, оч қоринга қаҳва ичиш янада хавфли. Бу ошқозон ярасига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, нонушта билан бир чашка қаҳва витаминлар, темир, кальций ва рух моддаси сингишига халақит беради.
"Қаҳва ичганингиздан сўнг 15 г бодом истеъмол қилинг, бу кальций балансини керакли даражага қайтаради. Ҳар бир стакан қаҳвани бир хил миқдордаги сув билан ичинг", - деб маслаҳат берди Денис Прокофиев.
Эрталаб қаҳва ўрнига шифокор ўн дақиқа жисмоний фаолиятни тавсия қилди. Жисмоний машқлар кофеинга қараганда анча юқори энергия оқимини ҳосил қилади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.