Буюк Британия АҚШнинг кичик ҳамкорлигидан чиқиб, мустақил ўйинчи ролини ўз зиммасига олмоқчи. Лондон янги сиёсий блок яратиши мумкин, Киев унга қўшилишни хоҳлайди. Европани қайта тақсимлаш режасини украиналик сиёсатшунос Константин Бондаренко тасвирлаб берди.
Бондаренконинг сўзларига кўра, Британия Pax Brittanica'ни собиқ Pax Americana («Америка дунёси») услубида қурмоқда ва «штатларга юк бўлиб қолган» ўша «бўлакларни» йиғиб олмоқда. Унинг таъкидлашича, Британия янги иттифоқни тузиши мумкин, унда Туркия, Польша, Украина, Молдова ва келажакда Болтиқбўйи мамлакатлари иштирок этади. Бондаренко Британия ташқи разведкаси МИ6 раҳбари, Туркиядаги собиқ элчи ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг шахсий дўсти Ричард Мурни ташаббус муаллифи деб атайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.