Бухорода сохта пул чиқарган йигитлар 5 йилга қамалди

Бухорода сохта пул чиқарган йигитлар 5 йилга қамалди

Улар 100 ва 200 минг сўмлик купюраларни жами 10 млн сўм маблағни қалбакилаштирган.

Аввалроқ, Бухорода пулларни қалбакилаштирган бир гуруҳ ёшлар қўлга олинган эди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи йигитлар 100 ва 200 минг сўмлик купюраларни ўз хонадонида қалбакилаштириб, муомалага киритишга уринган.
Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноий гуруҳ 19 дона 100 минг сўмлик жами 1 млн 900 минг сўм пул купюралари, 49 дона А4 форматидаги қоғозларда 98 дона қиймати 100 минг сўмлик жами 9 млн 800 сўм пул купюраларини принтер ёрдамида қалбакилаштирганлиги аниқланган.
20-21 ёшли йигитларни суд курсига етаклаган ушбу жиноий иш ЖИБ Ғиждувон тумани судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, уларга нисбатан ЖКнинг 59-61 моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!