Бухоро вилояти Олот туман Экология бўлимига туманнинг Чандир маҳалласда яшовчи фуқаро Н.Н. томонидан мазкур маҳаллада рўйхатдан ўтган фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. ўзиники бўлмаган ер майдонидан терак дарахтларини ноқонуний равишда кесиб, кундаков қилганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.
Мурожаат Олот туман Экология бўлими инспекторлари томонидан ўрганилди. Натижада фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. томонидан 17 туп терак дарахти ноқонуний кесилгани аниқланди. Натижада табиатга 25 миллион 336 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш мақсадида Олот туман Жиноят ишлари бўйича судига юборилди.
Жиноят ишлари бўйича судда фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди ва унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 20 600 000 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.