Расмий саҳифаларимизда Бухоро шаҳар «Алпомиш» кўчасида яшовчи, 1999 йилда туғилган Ш.Ш. ва Қоровулбозор тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Қ.M. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб Бухоро шаҳри ҳамда вилоятимизнинг бошқа туманларида чорва-мол ўғирликларини содир қилганлиги юзасидан маълумот берган эдик.
Ушбу жиноий гуруҳ аъзолари билан олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳрида содир бўлган яна бир жиноят фош этилди.
Гап шундаки, 2022 йилнинг 4 ноябрь кунидан 5 ноябрь кунига ўтар кечаси Бухоро шаҳар «Калтарабод» аҳоли пунктида яшовчи, 1981 йилда туғилган M.С. нинг яшаш хонадони орқа томонида жойлашган, атрофи ёғоч тўсиқлар билан ўраб олинган қўйхонасидан баҳоси 10 миллион сўмга тенг беш бош қўйлар ҳам айнан шу жиноий гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилганлиги аниқланди ва ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ушбу жиноий гуруҳга нисбатан қўшимча айблов эълон қилиниб, улар томонидан вилоятимизнинг бошқа ҳудудлари ва қўшни вилоятларда содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасидаги тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.