Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар Шейхон кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган T.Д. исмли аёл ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш орқали текин даромад орттириш мақсадида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани «Каттабоғ» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган бошқа бир фуқарони алдаб, ўзининг ваколатли танишлари орқали жами 1000 АҚШ доллари эвазига уни Бухоро вилояти Фтизиатрия ва Пульмонология (Сил касалликлари шифохонаси) марказига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига олдиндан келишилган пулларнинг бир қисми, яъни 300 АҚШ доллари миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан T.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.