Бўстонлиқда “Green Hills Resort” янги дам олиш маскани очилди

A A A
Бўстонлиқда “Green Hills Resort” янги дам олиш маскани очилди

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимбойлик қишлоғида (Оқтош) жойлашган “Green Hills Resort” янги дам олиш масканининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва хорижий инвесторларни жалб этишга доир қарорларининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ижроси доирасида “SAIPRO GROUP ” компанияси томонидан амалга оширилди. Дам олиш маскани Оқтош қишлоғи яқинида жойлашган бўлиб, Оқтош “Чорвоқ” эркин сайёҳлик зонаси таркибига киради. Ҳудудда коттеж ва меҳмонхоналар, очиқ ўйин майдончалари ва ресторан мавжуд.

“Green Hills Resort” халқаро сифат ва экологик тоза стандартларга мувофиқ қурилиб, ҳам Ўзбекистон фуқаролари, ҳам хорижлик сайёҳларнинг мароқли дам олиши учун мўлжалланган. “Green Hills Resort” нафақат табиат гўзаллиги, балки ўзига хос шифобахш ҳавоси билан ҳайратга соладиган сўлим тоғ ҳудудида жойлашган. Дам олиш масканини лойиҳалаш ва қуришда табиат ва фаол дам олиш ўртасида уйғунлик яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу масканда спорт ва ўйин майдончалари мавжуд. Хусусан, мини-футбол, шахмат, арқонли майдонча, сузиш ҳавзаси, тоғ ён-бағирлари ва сойлар бўйлаб сайр қилиш мумкин йуналишлар.

Шуни таъкидлаш керакки, “Green Hills Resort” йилнинг тўрт фаслида дам олиш учун мўлжалланган бўлиб, нафақат индивидуал ёки оилавий меҳмонларни қабул қилиш имкониятига эга, балки корпоратив тадбирлар, жумладан конференциялар, форумлар, корпоратив юбилейларни нишонлаш, teambuilding каби тадбирлар учун ҳам мўлжалланган.

Пиёдалар йўлакларини ўтказишда имкон қадар экоталабларга риоя қилинди, дараҳтлар ва атроф-муҳитга зарар етказилмади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Green Hills Resort” нинг асосий вазифаси ҳудуднинг сўлим табиатини сақлаб қолиш ва янада интенсив ободонлаштиришдан иборат. Бу ҳатто унинг номида ҳам ўз ифодасини топган. Бунда Ўрмон хўжалиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмиталари катта ёрдам бермоқда. Бу ҳаракатларнинг барчаси “Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Қурилиш жараёнида ҳудуддаги мавжуд барча дарахтлар сақланиб қолди, қўшимча равишда яна 800 тупдан ортиқ турли навдаги дарахт кўчатлари экилди. Айни пайтда Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси “Green Hills Resort” ҳудудида ўсаётган барча дараҳтларни янада асраб-авайлаш мақсадида дараҳт тури ва ёши кўрсатилган ҳолда “паспортизация”дан ўтказилмоқда.

Меҳмонлар учун турар-жой қурилишида экологик талабларга риоя қилинган. Ҳудудда жойлашган ёғоч уйлар экологик тахтадан қурилган бўлиб, уй-жой ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг етакчи брендларидан бири бўлган HONKA® савдо белгиси остида Финляндиянинг Honkarakenne Oyj компанияси томонидан лойиҳалаштирилган ва етказиб берилган. HONKA® ёғоч уйлари табиий хомашё ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда қурилган. Дам олувчилар бундай уйларда шимолий ўрмонлар руҳи ва фин қарағайлари нафасини ҳис қилишади. Шу билан бирга, уйлар ўзига хос дизайн ва замонавий шароитларга эга.

HONKA® уйи Финляндиянинг марказий қисмидаги Карстула шаҳрида энг юқори сифат ва экологик стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида 85 000 дан ортиқ HONKA® бинолари мавжуд. “Green Hills Resort” ҳудудида бугунги кунда 11 та коттеж меҳмонларни қабул қилишга тайёр. Келгусида коттежлар сонини 40 тага етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Honkarakenne Oyj билан ҳамкорлик доирасида “Green Hills Resort” га туташ ҳудудда лойиҳа амалга оширилмоқда. Унга кўра, HONKA® Санта Клаус қароргоҳини тақдим этади. Бу сайёҳлар ва меҳмонларни янада кўпроқ жалб қилиб, байрам кунларида қуёшли Ўзбекистонда Лапландиянинг бир бўлаги бўлган ажойиб муҳитни яратади.

Яхши ва ёқимли дам олиш омилларидан бири - бу мазали таомлар. “Green Hills Resort” ҳудудида Европа ва миллий таомларнинг бой менюсига эга ажойиб ресторан мавжуд. Профессионал ошпазлар нозик таъбли меҳмонларнинг ҳам талабларини қондира оладилар. Таомномага биринчи таомлар, гўштли таомлар, тандирда пиширилган таомлар, панжара, салатлар ва газаклар киритилган. Ресторан нафақат оилавий ёки индивидуал ташрифлар учун, балки банкетлар, байрамлар ва корпоратив тадбирлар учун ҳам мўлжалланган.

“Green Hills Resort” мавсумининг тантанали очилиш маросимида расмийлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, бизнес ҳамкорлар ва тадбиркорлар иштирок этди. Маросимда Honkarakenne Oyj (Финляндия) компанияси Бош директор ўринбосари-савдо бўйича директори Мария Туренкова дам олиш маскани раҳбариятига коттежларнинг сифат стандартлари ва экологик талабларга тўлиқ мувофиқлиги тўғрисидаги сертификатни топширди.

Шундан сўнг меҳмонлар эътиборига совринли ўйинлар ва таниқли ўзбек эстрадаси юлдузлари иштироида кўнгилочар-концерт дастури тақдим этилди.

Яқин келажакда “Green Hills Resort” лойиҳасини маҳаллий ва хорижий сармоя ҳисобидан кенгайтириш режалаштирилган.

“SAIPRO GROUP ” яқин келажакда ушбу ҳудудда туризм, қишлоқ хўжалиги, экология ва спортни ўзида бирлаштирган кўп тармоқли кластер, ҳамда кичик саноат кластерини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу иқтисодиёт ривожига, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга, қолаверса янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Шундай қилиб “Green Hills Resort” бу йўналишдаги дастлабки босқичлардан бири бўлиб, дам олиш масканида 95 та янги иш ўрни ташкил қилинди. Шундан 60 та иш ўрнига ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли, жумладан, аёллар ва ёшлар олинди. Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳалар маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб этиш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Хитой Эрон–АҚШ келишуви бўйича баёнот берди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва АҚШ ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича келишув якунланиш арафасида эканини маълум қилди.

Эрон уран захираларини Хитойга экспорт қилишга рози бўлди

Саудиянинг Al Hadath телеканали юқори мартабали манбаларга таяниб хабар беришича, Эрон юқори даражада бойитилган уран захираларини Хитойга топшириш шарти билан уларни ўз ҳудудидан олиб чиқишга тайёр.

Россия Украинадаги хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

"Иккиюзламачиликнинг энг юқори чўққиси". ЕИ элчиси Россиянинг Киевни тарк этиш чақириғига кескин жавоб берди

Европа Иттифоқи ҳеч қаерга кетмайди. Биз Киевда қоламиз. Биз Украина билан қоламиз.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.