БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДА БИР НЕЧТА ДАМ ОЛИШ ОБЪЕКТИ СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ

БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДА БИР НЕЧТА ДАМ ОЛИШ ОБЪЕКТИ СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ

Бўстонлиқ туманининг айрим туристик-дам олиш ҳудудлари электрон онлайн-аукционга қўйилди.

2020 йил 17 сентябрдаги 560-қарор билан 2-Иловага киритилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 560-қарорига мувофиқ, Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган «Нанай» МФЙ «Шохобча № 16» ва «Новабад» МФЙ ҳудудидаги «Собиқ карларга тегишли қуриб битказилмаган объект» электрон онлайн-аукцион савдоларига қўйилган. Шунга кўра, “Чорвоқ” туристик-дам олиш ҳудуди дирекцияси «Шохобча №16» бўйича инвестицион мажбуриятларни тайёрлади.

Шунингдек, “Чорвоқ” туристик-дам олиш ҳудудининг бош режасига биноан, мазкур объектларни қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган «Иқтисодчи» дам олиш базаси сотувларини ўтказишда мазкур объектларни бир нечта лотларга бўлиш ҳақида таклиф киритилган.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги «Кўктонгли» МФЙда жойлашган “Қуриб битказилмаган клуб биноси”ни энг кам инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар билан, қолаверса, қуйида санаб ўтилган бошқа шартлар асосида сотиш таклифлари киритилган.

I. Энг кам инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар.

1. Амалга ошириш муддати – 14 ой

2. Инвестицион мажбуриятлар:

а) умумий овқатланиш, меҳмон уйи, ози-овқат дўкони, дорихона, сувенир ва совғалар дўкони, хўжалик дўкони, сартарошхона, аёллар гўзаллик салони мажмуасини яратиш;

б) 300,0 млн сўм миқдоридаги инвестициялар;

в) бинолар олд қисми ва томини шағал, лойсувоқ, ёғоч каби табиий ҳамда сунъий материаллар ёрдамида табиий ландшафт билан уйғунлаштириш.

3. Бешта қўшимча иш ўрни яратиш.

II. Архитектура ва дизайнга талаблар.

1. Ландшафт дизайнини ишлаб чиқиш.

2. «Чорвоқ» туристик-дам олиш ҳудуди дирекциясига эгизак-лойиҳани тасдиқлатиш.

3. Қуйидаги ҳамда қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасига оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилган талабларга амал қилиш:

– Ўзбекистон Республикаси ер кодекси;

– Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодекси;

– «Чорвоқ» туристик-дам олиш ҳудудининг бош режаси;

– ШНҚ (Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари) 1.03.02-04, ШНҚ 2.07.01-03.

III. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳимоя талаблари.

1. Лойиҳа доирасида мавжуд дарахтларни сақлаб қолиш.

2. Табиий ландшафт яратиш ва қўшимча 20та дарахт экаш орқали уни доимий қўллаб-қувватлаш.

БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДА БИР НЕЧТА ДАМ ОЛИШ ОБЪЕКТИ СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ

БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДА БИР НЕЧТА ДАМ ОЛИШ ОБЪЕКТИ СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!