Бундай кимса жаннатга кирмайди

A A A
Бундай кимса жаннатга кирмайди

Аллоҳ таоло айтади:

Ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! (Нисо сураси, 1-оят).

Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқинки, сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар! Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини панднасиҳат этишидан) кар, кўзларни эса (тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир (Муҳаммад сураси, 22 23-оятлар).

Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Аллоҳ таоло бу ишни қилган кимса лаънатга дучор бўлишини, кўзи ва қулоғидан ҳақиқий суратда фойдаланишдан маҳрум этилишини, натижада кўрса ҳам, яхши эшитса ҳам, ҳаққа эргашмаслигини ва уни ақл юритмайдиган ҳайвон каби қилиб қўйишини хабар берди .

(Бу оятлардан) фақат Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган ва мийсоқваъдаларини бузмайдиган ақл эгаларига эслатма олурлар. Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни, қариндош-уруғлар билан алоқани) боғлайдилар. Парвардигорларидан қўрқадилар ва оғир ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқиб, (доим чиройли амаллар қилишга интиладилар) (Рад сураси, 20 21-оятлар).

Бу масал сабаб (Аллоҳ) кўпларни адаштиради ва кўпларни (ҳақ йўлга) ҳидоят қилади. Бу (масал) сабаб фақат Аллоҳнинг аниқ кўрсатмаларини бузадиган, У боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган фосиқ кимсаларнигина адаштиради. Улар шубҳасиз, зиён кўргувчилардир (Бақара сураси, 26 27).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қариндош-уруғчилик алоқаларини узувчи кимса жаннатга кирмайди , деганлар (Мутаффақун алайҳ).

Ким бой бўлиб, камбағал қариндошларидан такаббурлик қилиб алоқани узса, уларга хайреҳсон қилмаса, мазкур ҳадиси шарифдаги таҳдид унга ҳам тааллуқли бўлиб, у жаннатга киришдан маҳрум бўлади. Магар Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиб, қариндошларига эҳсон қилганлар бундан мустасно.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мени ҳақ (дин) билан юборган Зотга қасамки, силаи раҳмга (хайр-эҳсонга) муҳтож қариндошлари бўлатуриб, бошқаларга эҳсон қиладиган кишининг садақасини Аллоҳ қабул қилмайди. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ундай кимсага қиёмат куни Аллоҳ қарамайди , деганлар (Табароний ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қайси бир инсон қариндошининг олдига бориб, Аллоҳ унга ато этган фазл-бойлигидан сўраса-ю, у бахиллик қилса, Аллоҳ унга жаҳаннамдан шужў деб номланган илон чиқаради. Илон уни чақиб, бўйнига ўралиб олади , деганлар (Табароний ривояти).

Киши агар фақир бўлса, қариндошларини зиёрат қилиш, ҳолларидан хабар олиш билан алоқани боғлаш керак. Зеро, қариндошлар билан алоқани боғлаш буюрилган. Бу иш иймондандир.

Қариндошлар билан алоқани боғлаш ризқнинг зиёда, умрнинг узун бўлишига сабабдир ва у ёмон ўлимдан сақлайди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимки умри узун, ризқи кенг бўлиши ва ёмон ўлимдан сақланишидан хурсанд бўлса, Аллоҳга тақво қилсин ва қариндошлари билан алоқани боғласин , деганлар (Абдуллоҳ ибн Имом Аҳмад ва Баззор ривояти).

Оиша (розияллоҳу анҳо) айтадилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Раҳм (қариндошлик) Аршда муаллақ туради ва: Мени боғлаганни Аллоҳ боғласин, мени узганни Аллоҳ узсин , дейди , деганлар (Муттафақун алайҳ).

Қариндошлар билан алоқани узиш тез орада жазоланишнинг, уқубатга учрашнинг асосий сабабларидан биридир.

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ гуноҳкорга охират учун ҳозирлаб қўйган уқубатдан ташқари бу дунёда ҳам тезда жазо беришига зўравонлик ва қариндошлар билан алоқани узишдан кўра муносиброқ гуноҳ йўқ , дедилар (Термизий ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Жавоб қайтарувчи(келганникига борувчи) қариндошлик алоқаларини боғловчи эмас. Бироқ қариндошлик алоқаси узилса, уни боғлаган киши қариндошлик алоқаларини боғловчидир (Бухорий ва бошқалар ривояти).

Умму Гулсум бинти Уқба (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Гина сақловчи қариндошга қилинган садақа-эҳсон энг афзал садақадир , дедилар (Ибн Хузайма, Ҳоким ривояти).

Бошқа бир ҳадиси шарифда: Сендан узилган кишига боғлангин , дейилади.

Силаи раҳм қилиб, қариндошлик алоқаларини боғлаш вожиб бўлган қариндошлар опасингиллар, холалар, аммалар ва опа-сингилларнинг қизларидир.

Аллоҳ таолодан тоатига муваффақ этишини тилаймиз. Албатта, У саховатли ва марҳаматли зотдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди.

Мбаппенинг «эл-класико» олдидан қилган иши «Реал»ни ҳайратда қолдирди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳати сабабли «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

Зеленский: Путин "ниҳоят реал учрашувларга тайёр"

Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.

Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди

НУЖ ҳақидаги ҳужжатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда, у апрель ойида бу мавзудаги «қизиқарли» маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган эди.

АҚШнинг дунёдаги обрўси Россияникидан ҳам пастга тушиб кетди

​2026 йилги янгиланган маълумотларга кўра, АҚШнинг глобал имиж кўрсаткичи икки йил олдинги плюс 22 фоиздан минус 16 фоизгача тушган

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.