2020 йил 31 май куни ижтимоий тармоқ орқали Бўка туманидаги мактаб ўқитувчилари бир неча кундан бери мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги, Тошкент вилояти, Бўка тумани ХТБга қарашли 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги, ўқитувчиларни мажбуран уйидан судрагандек олиб келишаётганлиги юзасидан тарқалган хабарга асосан ходимлар томонидан йул қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида Адлия бошқармаси, Бўка туман Адлия бўлими ва халқ таълими бўлими ходимлари ва Бўка тумани Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори С.Ш.Файзиев томонидан 2020 йил 01 июнь куни ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда ХТВ матбуот котиби хабар берди.
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизматига кўра, мазкур тарқалган хабар юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида Бўка тумани 3-умумий урта таълим мактаби директори Суннатиллаев Аҳмаджон томонидан 2020 йил 29 апрель куни мактаб ўқитувчи ходимларини мажмурий тарзда меҳнатга жалб қилган ҳолати аниқланган.
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги ҳолати юзасидан мактаб ўқитувчиларидан тушунтириш хатлари олинганида мурожаат важлари ўз тасдиғини топганлиги маълум бўлди.
Бу билан Бўка тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби директори Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 май 349-сон “Ўзбекистан Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистан Республикаси Меҳнат кодексининг 7-модда талабларига риоя қилмаганлиги ҳолати аниқланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Бўка тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби директори Аҳмаджон Суннатиллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51- моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик бараварича) баробари, яъни 11 150 000 (ўн бир миллион бир юз эллик минг) сўм миқдорида жарима таъсир чораси қўлланилган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.