Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев томонидан 2020 йил 3 декабрда имзоланган “Озарбайжон Республикасида Зафар кунини таъсис этиш тўғрисида”ги фармойишга мувофиқ, ҳар йили 8-ноябрь куни мамлакатда Зафар куни кенг нишонланади.
2020 йил 27 сентябрда Арманистон қуролли кучларининг фронт чизиғида амалга оширган кенг кўламли провокациясига жавобан Озарбайжон армияси кейинчалик “Темир мушт” деб ном олган қарши ҳужум операциясини бошлади. 44 кун давом этган Ватан уруши якунида Озарбайжон ерларининг қарийб ўттиз йиллик босқинига барҳам берилди. Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги тикланди.
8-ноябрь куни ҳар бир озарбайжонлик учун азиз бўлган Қорабоғнинг дурдонаси — Шуша шаҳрининг босқиндан озод этилиши уруш тақдирини ҳал қилган тарихий бурилиш бўлди. Бу ғалаба душман томонининг ҳарбий-сиёсий раҳбариятини мағлубиятини тан олишга ва жанговор ҳаракатларни тўхтатишга мажбур қилди.
Шуша шаҳарини озод этиш операцияси абадий тарихда қолади. Шуша — Қорабоғнинг тожидир, унинг ураётган юрагидир. Бу шаҳар табиий жиҳатдан мустаҳкам қалъа бўлиб, унга танклар ёки оғир қуроллар билан киришнинг иложи йўқ эди. Шаҳарни эгаллаш учун икки йўл мавжуд эди. Биринчи вариант — душман кучларини ҳаво ҳужумлари ёки артиллерия зарбалари билан йўқ қилиш эди. Аммо қўмондонлик бунга бормади, чунки бомбардимон шаҳарни вайронага айлантирган бўлар эди. Шу сабабли альтернатив вариант — қўлбола жанг тактикаси танланди. Озарбайжон армиясининг қаҳрамон аскар ва офицерлари енгил қуроллар билан зич ўрмонлар, қоялар ва тоғларни кесиб ўтиб, душманни қўл жанги орқали йўқ қилдилар.
Шуша шаҳарининг тарихий аҳамиятини ва унинг озод этилишини инобатга олган ҳолда, бу мислсиз ғалаба — халқимизнинг жанговор ирода ва қудратининг тантанаси бўлиб, давлатимизнинг ривожланиши ва халқаро нуфузини оширишда алоҳида аҳамият касб этади. Зафар куни ҳар йили 8-ноябрда тантанали тарзда нишонланади.
2020-йил 10 ноябрда Озарбайжон Президенти, Арманистон Бош вазири ва Россия Президенти ўртасида тўлиқ отиш тўхтатиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида баёнот имзоланди. Унга кўра, 20 ноябрда — Агдам, 25 ноябрда — Калбажар, 1-декабрда — Лачин ҳеч бир ўқ отишсиз ва инсон талафотисиз озод этилди. Шу тариқа Озарбайжоннинг ҳарбий ғалабаси Арманистонни капитуляцияга мажбур қилди.
44 кунлик Ватан урушидан сўнг, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев минтақада барқарор тинчлик ўрнатиш мақсадида Арманистонга тинчлик қўлини чўзди. Бироқ Арманистон Озарбайжон томонидан таклиф этилган тинчликни қабул қилмади ва бизнинг ҳудудларимизда террористик ҳаракатлар ҳамда провокацияларни давом эттирди. Бунга жавобан Озарбайжон маҳаллий антитеррор чора-тадбирларини бошлади. Камроқ 24 соат ичида арман сепаратистлари Озарбайжон армиясининг қудрати қаршисида таслим бўлишга мажбур бўлди.
Натижада Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари ва ноқонуний арман ҳарбий тузилмалари қуролларини ташлаб, жанговор позицияларини тарк этдилар ва тўлиқ қуролсизлантирилди. Қорабоғда ноқонуний хунта режими тугатилди, сепаратистларнинг асосий етакчилари ҳибсга олинди ва Озарбайжон ўз ҳудудий суверенитетини тўлиқ тиклади.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.
Франция рамзларидан саналган Лувр музейида яна нохуш ҳодиса рўй берди. Париждаги машҳур музей маъмурияти шов-шув ўғриликдан ҳали ўзи келмай туриб яна бир кўнгилсизликка рўпара бўлди. Қувурлардаги носозлик сабаб музей кутубхонасидаги жавонларни сув босган. Оқибатда 400 га яқин китоб зиён кўрган.
Музей маъмури ўринбосари Фрэнсис Стейнбок сув босиши оқибатида мисршунослик бўлимидаги манбалар зарар кўрганини маълум қилар экан, китоб ва ҳужжатлар қуритилиб, қайта муқоваланишини айтган.
Сув оқишига сабаб бўлган муаммо бир неча йилдан буён маълум бўлиб, таъмир иши келгуси йилга режалаштирилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 19 октябр куни Лувр музейида рўй берган ўғрилик ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Париж прокуратураси маълумотига кўра, Лувр музейидан ўғирланган императорлик даврига оид зеб-зиёнат буюмларининг қиймати камида 88 миллион еврога тенг. Бу сумма фақат бозор баҳоси бўлиб, уларнинг тарихий қиймати ҳисобга олинмаган.
Ўғриликдан сўнг Лувр музейи раҳбарияти қолган ноёб асарлар ва заргарлик буюмларини хавфсиз жойга — Франция банкининг ер остидаги омборларига кўчиришга қарор қилган.
Бало келса қўшалоқ келади деганларидек, куппа-кундузи музейни ғорат қилиб кетган ўғрилар топилмай, коммунал носозлик бартараф этилмай туриб, яна бир дахмаза чиқиб қолди.
Euronews хабар беришича, Лувр ишчи-ходимлари 15 декабрдан эътиборан номаълум муддатга иш ташлаш эълон қилмоқда.
Касаба уюшмаси музейда ходимлар етишмаслиги, жиҳозлар эскиргани ва техник қусурлардан норози.
Ишчи-ходимларга кўра, ўғрилик айсбергнинг учи, холос, аслида музейда муаммолар тўпланиб қолган.
Касаба уюшмалари бинони модернизация қилиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча маблағ ажратишни талаб этмоқда.
1793 йилда очилган Лувр музейи дунёдаги энг йирик ва машҳур музейлардан бири ҳисобланади. Париж марказида, Сена дарёсининг ўнг соҳилида қад ростлаган моддий-маънавий хазинада Ғарбий Европадан то Эрону Мисрга қадар, антик даврдан 1848 йилга қадар — турли давр, турфа жуғрофий минтақаларга оид экспонатлар сақланади.
2018 йилда Луврга рекорд даражада — 10 миллион киши ташриф буюрган. 2024 йилда эса ушбу санъат ва маданият масканини 8,7 миллион киши зиёрат қилган.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.