Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор, Мунаввара Абдуллаева 1950 йил 5 апрель куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида таваллуд топган.
1975 йилда Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. 1978 йилда Луначарский номидаги Москва давлат театр санъати институтини аспирантурасини тамомлаган. Шу йили М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти доценти унвонини олган.
Устоз санъаткор ижоди давомида “Кичкина табиб”, “Осмондаги болалар 2”, “Аросат”, “Муҳаббатим-қисматим”, “Ўйин”, “Иссиқ нон”, “Бахт уйи”, “Осмон яқин”, “Қовун”, "Қодирхон", "Сенсиз" каби фильмларда ўзига хос ролларни ижро этган. Актёрлик маҳоратидан дарс бериб, кўплаб шогирдларни етиштирган.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
Украина футбол ассоциацияси (УФА) ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Россиянинг яқин вақт ичида халқаро майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларидан сўнг баёнот берди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.