Бугун Адиз Ражабов таваллуд топган кун

Бугун Адиз Ражабов таваллуд топган кун

“Шуҳрат” медали соҳиби, профессионал театр ва киноактёри Адиз Ражабов 1984 йили 6 январь куни Бухоро вилоятида таваллуд топган. Ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган.

Ижоди давомида “Наҳотки сен”, “Қалбим ўғриси”, “Пойма-пой”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Фарзандим 1,2”, “О Салима, Салима”, “Сарвқомат дилбарим”, “Қутқаринг, қарияпман”, “Афғон”, “Супер келинчак”, “Висол”, “Ичкуёв”, “Дунёнинг бир чеккасида”, “Эр бермоқ жон бермоқ 2”, “Бахт уйи”, “Ёлғон гирдоби” каби фильмларда ва бир неча спектаклларда ўзига хос ролларни ижро этган.

Кинематография агентлиги жамоаси Адиз Ражабовни бугунги таваллуд куни билан табриклаб, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва ижодий муваффақиятлар тилайди!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!