Бу ҳафта бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Бу ҳафта бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

​​​​​​Ўзгидрометнинг хабар беришича, 26-27 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради.

26-27 февралда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда ёғинлар кучли бўлади.

Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етади.
Ҳаво ҳарорати 26 февралда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, мамлакат шимолида кечаси ва кундузи 3-8 даражани ташкил қилади.

27 февралда республика бўйича ҳаво ҳароратининг кечаси ва кундузи 3-8 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!