"Бу бозор вирус учун тайёр ўчоқ-ку!": Қашқадарё ҳокими 7-бозорни ҳам карантинга ёпди

"Бу бозор вирус учун тайёр ўчоқ-ку!": Қашқадарё ҳокими 7-бозорни ҳам карантинга ёпди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Бир ҳудудда бир кун" лойиҳаси доирасида Ғузорга ташрифи давомида тумандаги "Карвон" бозорининг карантин қоидаларига амал қилмай ишлаётганлигига гувоҳ бўлди.

— Бу бозор вирус учун тайёр ўчоқ-ку, — деди вилоят раҳбари. — Бозорнинг 9 та кириш жойи бор, қани санитария, профилактик тадбирлар йўқ. Бозор тезкор дезинфекция ишларини амалга ошириш учун карантинга ёпилади. Ушбу масалада Президент Шавкат Мирзиёев ҳам алоҳида тўхталиб, "Темир интизом ва юксак масъулият билан кечаю кундуз иш давом этиши керак",— дея таъкидлаган эдилар.

Эслатиб ўтамиз, "Карвон" бозори вилоятда карантинга ёпилган еттинчи бозор бўлди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!