Британияда Путинга кутилмаган илтимос билан мурожаат қилишди

Британияда Путинга кутилмаган илтимос билан мурожаат қилишди

Қироллик армиясининг аҳволи молиялаштиришнинг қисқариши туфайли шунчалик оғирки, Буюк Британия энди ҳужумга қарши туриш учун ўн йил олдин огоҳлантирилиши керак. Бу ҳақда истеъфодаги генерал Ричард Бэрронс Daily Mail нашрига маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Совуқ уруш даврида армия исталган вақтда бир неча соат ичида жангга тайёр эди. Энди Путин бизни Россиянинг кутилмаган ҳужуми ҳақида беш ёки ўн йил олдин огоҳлантириши керак. Бу унчалик яхши эмас”, дейди собиқ ҳарбий.

Унинг сўзларига кўра, Британия армиясининг аҳволи молиялаштиришнинг қисқариши туфайли шу қадар ёмонлашганки, кутилмаган ҳужум содир бўлган тақдирда мамлакат ўзини ҳимоя қилиши анча қийин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!