Яқин уч йил ичида Британия ҳукумати 190 мингдан ортиқ муҳожирни депортация қилиши мумкин. Улардан 45 мингга яқини — болалар. Бу ҳақда Британия қочқинлар кенгаши сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилади.
Бунинг учун Буюк Британия ҳукумати ноқонуний миграция бўйича янги қонунни қабул қилиши керак. Улар 28 кунга ҳибсга олиниши, кейин депортация қилиниши мумкин. Ташкилот, шунингдек, 45 минг болани ҳам худди шундай тақдир кутаётганини айтди. Кенгаш ҳисоб-китобига кўра, депортация қилиниши мумкин бўлмаган муҳожирларнинг вақтинчалик ушлаб турилиши мамлакатга тўққиз миллиард фунт стерлингга тушмоқда.
Шунингдек, ҳисоботга кўра, ҳар йили 65 мингга яқин одам Ла-Манш бўғози бўйлаб резина қайиқларда чегарани кесиб ўтади. Жамоатлар палатаси томонидан кўриб чиқиладиган янги қонун лойиҳаси Ла-Манш орқали пуфлама қайиқларда келган ноқонуний муҳожирларни зудлик билан мамлакатдан чиқариб юборишни назарда тутади.
Ноқонуний муҳожирларнинг аксарияти Эритрея, Судан, Сурия ва Эрондан келади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.