Бразилия молия вазири: мамлакат миллий валютадан воз кечиш ниятида эмас

Бразилия молия вазири: мамлакат миллий валютадан воз кечиш ниятида эмас

Бразилия молия вазири Фернандо Аддад Аргентина билан умумий валюта яратиш режаларини изоҳлар экан, мамлакат миллий валютадан фойдаланишдан воз кечмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, биз “савдони мустаҳкамлаш учун умумий виртуал валюта” яратиш ҳақида ишляпмиз.

Молия вазирининг сўзларига кўра, бундай қарор миллий валюта курсларининг кескин тебранишларини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, песо ва реалдан воз кечиш ҳақида гап йўқ.

“Бизга умумий нарса, савдо ҳажмини ошириш имконини берадиган нарса керак”, — дея Аддад сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС агентлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!