2019 йилда Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.
Шунга кўра, ҳозирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига қизғин тайёргарлик кетмоқда.
Лекин бу жараёнда айрим блогер ва ОАВлар томонидан қонунчиликка зид маълумот тарқатиш, ҳар хил асоссиз сўровлар ўтказиш ҳолатлари учрамоқда.
Хусусан, телеграмдаги каналларнинг бирида айрим мансабдор шахслардан қайси бирининг Бош вазир бўлиши мумкинлиги ҳақида сўров ўтказилган.
Бу каби ҳолатлар одамлар орасида турли миш-мишлар келиб чиқишига ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилишга сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган Бош вазирни тасдиқлаш тартиби ҳақида маълумот беришни лозим деб топдик, дея изох берди Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Ўзбекистон Конституциясига асосан Бош вазир номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан Президентга кўриб чиқиш учун таклиф этилади.
Бунда, Президент тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин уни Олий Мажлис палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун киритади.
Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.
Яъни Бош вазирни тасдиқлаш жараёни аниқ тартибга солинган бўлиб, унда нафақат сайловларда кўп овоз олган партиянинг фикри, балки Президент, сенаторлар ва бошқа депутатларнинг фикри ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Юқоридагиларга кўра, маълумот тарқатилаётганда жамият ва давлат олдидаги маъсулиятни унутмасликка чақирамиз.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.