Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси тадбиркорларга мурожаат билан чиқди

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси тадбиркорларга мурожаат билан чиқди

Ҳурматли тадбиркорлар! 

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига кўра, N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Агар, Сиз бу тоифадаги транспорт воситаларида юкларни ташиш ёки йўл - патруль хизмати стационар постларидан ўтишда турли кўринишдаги тўсқинлик ёки чекловларга дуч келсангиз:

Зудлик билан, “71. 268-00-36” телефон рақами орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг  Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган тезкор штабга мурожаат қилинг.

Шу билан бирга, ушбу масалада Ички ишлар вазирлигининг “1102”, Бош прокуратуранинг “1007” ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва Савдо-саноат палатасининг “1100” қисқа рақамли “ишонч телефон”ларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади қўшма баёнотда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!