Боррелл Исроилни кескин қоралади

Боррелл Исроилни кескин қоралади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жозеп Боррелл Исроил армиясининг Ғазо секторидаги Хон Юнус шаҳарчасидаги мактабга уюштирган ҳужумларини қоралади. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги постида маълум қилди.

«Қачонгача бу можаронинг оғирлигини бегуноҳ фуқаролар кўтаради?» - деб ёзган Боррелл ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши кераклигини қўшимча қилган.

Европа дипломатияси раҳбари асирларни озод қилиш ва гуманитар ёрдам етказиб бериш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 9 июль, сешанба куни Исроил армияси Хон Юнус шаҳрида тинч аҳоли бўлган мактабга ҳужум уюштирди, натижада 29 киши ҳалок бўлди ва камида 53 киши жароҳат олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!